• 22 Савол: Манометр деб нимага айтилади Жавоб
  • Gazni quritish gazlar tarkibidagi suv bugʻlarini ajratib olish. Fizik-kimyoviy hamda fizik usullar yordamida bajariladi. Fizik-kimyoviy usul absorbsiya va adsorbsiya usullarini oʻz ichiga oladi




    Download 250,62 Kb.
    bet18/37
    Sana13.12.2023
    Hajmi250,62 Kb.
    #117951
    1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   37
    Bog'liq
    Gazni quritish

    Нормал концентрация – бунда 1л эритмадаги модданинг грамм-эквивалентлари сони билан ифодаланади. 1 литрда бир граммэквивалент эриган модда бор эритма нормаль эритма дейилади. Нормаллик одатда н. харфи билан белгиланади. Масалан 1н. Н2SO4. Бу сульфат кислотанинг меъёр эритмасидир ва 1 литр шундай эритмада 1 г-экв, яъни 49 г Н2SO4 бўлади.

    22 Савол: Манометр деб нимага айтилади?
    Жавоб: Ёпиқ ҳолатдаги идишлар, қувурлар, сепараторлар ичидаги, насослар ва комперессорларнинг ҳайдаш линияларидаги босимни аниқловчи асбоб.
    Монометр.
    - Ҳар бир идиш ва ҳар хил босимли мустақил бўшлиқлар тўғри таъсирли манометрлар билан таъминланган бўлишлари керак. Манометр, идишнинг штуцерида ёки идиш ва қулфловчи арматура орасидаги қувурда ўрнатилади.
    - Манометрлар қуйидагидан кам бўлмаган аниқлик синфига эга бўлиши керак: 2,5-идишнинг ишчи босими 2,5 МPа (25 kgf/сm2)гача, 1,5 – идишнинг ишчи босими 2,5 MPа (25 kgf/сm2)дан юқори бўлганида.
    - Манометр шундай шкала билан танланиши керакки, ишчи босимнинг чегара ўлчами шкаланинг иккинчи учдан бир қисмида жойлашсин.
    - Идиш эгаси томонидан манометр шкаласида, идишда ишчи босимни кўрсатувчи қизил чизиқ чизилган бўлиши керак. Қизил чизиқ ўрнига, қизил рангга бўялган ва манометр ойнасига жипс ёпишган металл пластинка манометр корпусига бириктиришга рухсат берилади.
    - Манометр, хизмат кўрсатувчи персоналга кўрсаткичлари яққол (аниқ) кўринадиган жойга ўрнатилиши керак.
    - Манометр қобиғининг номинал диаметри, уларни кузатиш майдони сатҳидан 2 метргача баландликда ўрнатилганда, 100 мм дан кам бўлмаслиги, 2дан 3 метргача баландликда – 160 мм дан кам бўлмаслиги керак.
    Майдон сатҳидан 3 м дан юқори баландликда манометрларни ўрнатишга рухсат берилмайди, шунинг учун уни махсус трубкалар билан пастга тушириб “дублёр” манометр қўйиш керак.
    - Манометр ва идиш орасида уч ходли кран (жумрак) ёки манометрни назорат манометр ёрдамида вақти-вақти билан текширишни имкон берувчи, унинг ўрнини босувчи мослама ўрнатилиши керак.
    Идишда жойлашган манометрнинг ишлаш шароитларига ва муҳит хусусиятларига боғлиқ ҳолда зарурий вазиятда, муҳит ва ҳароратнинг бевосита таъсиридан уни сақловчи ва унинг ишончли ишини таъминловчи сифонли трубка, ёки мойли буфер, ёки бошқа мосламалар билан таъминланиши керак.
    - 2,5 МPа (25 kgf/сm2)дан юқори босим остида ишлайдиган ёки 250 оС дан юқори муҳит ҳароратидагилар, шунингдек портлаш хавфи бор муҳит билан ёки ГОСТ 12.1.007 бўйича 1- ва 2-синф хавфлилиги билан заҳарли моддалар билан идишларда уч ходли жумрак (кран) ўрнига иккинчи манометрни бириктириб улаш учун беркитувчи орган билан алоҳида штуцер ўрнатишга рухсат берилади.
    Стационар идишларда, Қоидаларда белгиланган муддатда, манометрни идишдан олиш йўли билан текшириш имконияти мавжуд бўлганида уч ходли кран ёки унинг ўрнини босувчи мосламани ўрнатиш шарт эмас.
    Кўчма идишларда уч ходли кран ўрнатиш заруриятини, идишнинг лойиҳасини ишлаб чиққан мутахассис аниқлайди.
    - Манометрлар ва уларни идиш билан боғловчи (бириктирувчи) қувурлар, музлашдан ҳимояланган бўлиши керак.
    - Манометрлар қуйидаги ҳолатларда ишлатишга (фойдаланишга) рухсат берилмайди, агарда:
    текшириш ўтказилгани ҳақидаги белги қўйилган пломба (сўрғич) ёки тамға (клеймо) йўқ бўлса;
    таққослаш муддати ўтиб кетган бўлса;
    ушбу асбоб учун рухсат берилган хатоликнинг ярмидан ошган катталикда шкала кўрсаткичи ўчирилганда нолга стрелка қайтмаса;
    ойна синган ёки унинг кўрсаткичлари тўғрилигига таъсир қилиши мумкин бўлган шикастланишлар мавжуд бўлса.
    - Пломбалаш (сўрғичлаш) ёки тамғалаш (клеймо) билан манометрларни таққослаш, 12 ойда бир маротабадан кўп бўлмаган вақтда ўтказилиши керак. Бундан ташқари, идиш эгаси томонидан 6 ойда бир маротаба, назорат журналига натижаларни ёзиш билан назорат манометри ёрдамида ишчи манометрларни қўшимча таққосланиши керак. Назорат манометри бўлмаганида, таққосланган манометр билан бир хил шкалага ва аниқлик синфига эга таққосланган ишчи манометр билан қўшимча таққослашни ўтказишга йўл қўйилади.
    Идишдан фойдаланиш жараёнида хизмат кўрсатувчи ходимлар томонидан манометрларни созлигини текшириш тартиби ва муддатлари, идиш эгаси – ташкилот раҳбарияти тасдиқлаган идишларни ишлаш режими ва хавфсиз хизмат кўрсатиш бўйича йўриқномада белгиланиши керак.

    Download 250,62 Kb.
    1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   37




    Download 250,62 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Gazni quritish gazlar tarkibidagi suv bugʻlarini ajratib olish. Fizik-kimyoviy hamda fizik usullar yordamida bajariladi. Fizik-kimyoviy usul absorbsiya va adsorbsiya usullarini oʻz ichiga oladi

    Download 250,62 Kb.