|
Ректификацион колоннада фойдаланадиган тарелкалар вазифаси
|
bet | 17/37 | Sana | 13.12.2023 | Hajmi | 250,62 Kb. | | #117951 |
Bog'liq Gazni quritishРектификацион колоннада фойдаланадиган тарелкалар вазифаси газлар ажралиш жараёнида газлар зичлигига қараб ва тоза маҳсулот олиш учун ишлатилади.
20. Водород кўрсаткичи ҳақида тушунча беринг
Жавоб: Водород кўрсатгичи хақида тушунча
Водород ионлари концентрациясининг тескари ишора билан олинган унли логарифми водород кўрсаткичи рН (пе-аш деб ўкилади) дейилади.
рН=- Lg(Н+)
бунда (Н+) – водород ионларининг концентрацияси, г-ион/л. Ўз навбатида гидроксил ионлари концентрациясининг тескари ишора билан олинган манфий унли логарифми гидроксил кўрсаткич рОН дейилади.
рОН =- Lg(OH-)
бунда (OH-)- гидроксил ионларининг концентрацияси, г-ион/л.
рН ва рОН катталиклар эритманинг кислотавий ёки ишқорийлигини миқдорий жихатдан характерлайди. Масалан рН=2 бўлган эритмада 10-2 г-ион/л водород ионлари бўлади, бу эса НCl ёки бошқа кучли кислота эритмасининг кислоталилиги 0,01М бўлишига мувофиқ келади. рН=3 бўлган эритмада эса 10-3 г-ион/л водород ионлари бўлади ва у НCl эритманинг кислоталилиги 0,001М бўлган холга тўғри келади. Равшанки биринчи эритманинг кислоталилиги иккинчи эритманинг кислоталилигидан 10 марта каттадир.
Эритмаларнинг мухитини рН ёрдамида шундай аниқлаш мумкин: нейтрал рН=7, кислотавий рН<7 , ишқорий рН>7 . Водород ионларининг концентрацияси, рН катталиги ва эритманинг муҳити орасидаги боғликлик қуйидаги схема орқали ифодалаш мумкин.
Агар рН=1;2;3;4 бўлса кучли кислотали, агар рН= 5;6 бўлса кучсиз кислотали, агар рН= 8;9;10 бўлса кучсиз ишқорий, агар рН=11;12;13;14 бўлса кучли ишқорий эритма бўлади.
21. Моддаларнинг сувда эриши ҳақида маълумот беринг
Жавоб: Эрувчанлик – модданинг сувда ёки бошқа эритувчида эриш хусусиятидир.
Сувда қаттиқ, суюқ ва газ холатидаги моддалар эриши мумкин. Барча моддалар сувда эрувчанлигига кўра уч группага бўлинади: 1) яхши эрийдиган,2) оз эрийдиган ва 3) деярли эримайдиган моддалар. Аммо шуни қайд этиб ўтиш керакки, мутлақо эримайдиган мода йуқ. Агар сувга шиша ёки олтин ёки кумушдан ясалган таёқча ботириб қўйилса улар сувда оз микдорда бўлсада эрийди. Маълумки кумуш ёки олтиннинг сувдаги эритмаси барча микробларни ўлдиради.
Эритманинг ёки эритувчининг муайян миқдорида бўладиган эриган модда миқдори эритманинг концентрацияси дейилади.
Эритмалар концентрациясини аниқ ифодалашнинг турли хил усуллари: процент (оғирлик ва хажмий), моляр, нормал ва бошқа концентрациялар бор. Оғирлик процент концентрацияси 100 г эритмада эриган модданинг граммлар сони билан ифодаланади. Масалан сульфат кислотанинг 10 % эритмасида 100 гр эритмада 10 гр кислота булади ёки бошкача айтганда 90 гр сувга 10 гр кислота тугри келади.
Моляр концентрация ёки молярлик 1 л эритмада эриган модданинг моллар сонини кўрсатади. 1 литрида 1 моль эриган модда бор эритма моляр эритма дейилади. Эритманинг молярлиги М харфи билан белгиланади. Масалан 1М(1молярлик) Н2SO4 бу сульфат кислотанинг бир моляр эритмасидир.1л шундай эритмада 98 г Н2SO4 булади. Моляр концентрациянинг улчов бирлиги моль/л билан ифодаланади.
7>
|
| |