• 17. Савол: Сепаратор нима ва ишлаш принципи хақида маълумот беринг Жавоб: Сепаратор (от англ. separator — «разделитель»)
  • 18. Савол: Реакторлар ҳақида тушунча. Жавоб
  • 19. Савол: Ректификацион колонна деганда нимани тушунасиз Жавоб
  • Савол: Технологик сувни совутиш қурилмасидаги жараённи тушунтиринг




    Download 250,62 Kb.
    bet16/37
    Sana13.12.2023
    Hajmi250,62 Kb.
    #117951
    1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   37
    Bog'liq
    Gazni quritish

    16. Савол: Технологик сувни совутиш қурилмасидаги жараённи тушунтиринг.
    Жавоб: Мажмуа технологик ҳудудларидан қизиб келаётган сув қурилма технологик сувни совутиш минорасига ўтиб, форсункалар орқали сув томчилар ҳосил қилгичга (ороситель) пуркалади ва томчи ҳосил қилинади. Томчига айланган сув маълум бир масофадан тушаётган вақтда совийди. Янада тезроқ совуши учун вентилятор ёрдамида сув томчилари орасидан ҳаво сўриб олинади. Мана шу жараёнда маълум бир миқдордаги сув томчиларни вентилятор кураклари ҳавога чиқариб юборади. Сув сарфи ошиб кетмаслиги учун ҳаво йўлига сув томчиларини ушлагичлар (капля уловитель) қўйилган. Яна бир қисм сувлар сув буғларига айланиб чиқиб кетади.

    17. Савол: Сепаратор нима ва ишлаш принципи хақида маълумот беринг?
    Жавоб: Сепаратор (от англ. separator — «разделитель») — махсулотни турли хусусиятларга эга бўлган фракцияларга ажратиб турадиган қурилма. Газ таркибидаги суюқлик ажралиши сепаратор ёрдамида амалга оширилади. Газ совитилиб шудрингланиш нуқтасига яқинлаштирилса ва сепараторга киритилиб кенгайиши хамда сеткаларга тўқнашиш натижасида намлик ажралади.

    18. Савол: Реакторлар ҳақида тушунча.
    Жавоб: Бир модда иккинчи модда билан реакцияга киришиб бошқа модда ҳосил қилиши реакторда амалга оширилади. Реакторда катализатор ҳам иштирок этади. Масалан ацетиленга водород бирикиб этилен ҳосил қилади.

    19. Савол: Ректификацион колонна деганда нимани тушунасиз?
    Жавоб: Суюқлик аралашмаларини ташкил этувчи компонентларга бир неча марта қисман буғлатиш ва буғларни конденсациялаш натижасида ажратишга ректификация дейилади.
    Одатда, эритмаларни тўла ажратишни фақат ректификация усули таъминлайди. Бу жараён насадкали ёки тарелкали колонналарда ўтказилади. Колоннада буғ ва эритма қарама-қарши йуналишда харакатлантирилади ва хар бир тўқнашиш мосламасида буғ конденсацияланса, эритма эса буғнинг конденсацияланиш иссиқлиги ҳисобига қисман буғланади.
    Шундай қилиб, буғ енгил учувчан компонент билан, колоннадан пастга оқиб тушаётган суюқлик эса – кийин учувчан компонент билан бойитилади. Буғ ва эритманинг кўп марта туқнашиши ҳисобига дистиллят бутунлай енгил учувчан, куб қолдиғи эса қийин учувчан компонентдан таркиб топган бўлади.

    Download 250,62 Kb.
    1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   37




    Download 250,62 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Савол: Технологик сувни совутиш қурилмасидаги жараённи тушунтиринг

    Download 250,62 Kb.