|
Савол: Температура деб нимага айтилади, ўлчов бирликлари ва температурани ўлчайдиган асбоблар?
|
bet | 20/37 | Sana | 13.12.2023 | Hajmi | 250,62 Kb. | | #117951 |
Bog'liq Gazni quritish27.Савол: Температура деб нимага айтилади, ўлчов бирликлари ва температурани ўлчайдиган асбоблар?
Жавоб: Жисмнинг иссиқлик холатини асосий катталикларидан бири температурадир. Температура деб жисмларнинг иссиқлик даражасини характерлайдиган катталикга айтилади. Иссиқлик мувозанатида турган системанинг барча қисмларида температура бир хил бўлади.Температура молекуляр-кинетик нуқтаи назардан қаралса, мувозанатда турган системадаги заррачалар(атом, молекула) тартибсиз харакатининг интенсивлигини билдиради.
- ўлчов бирликлари (0С, К, 0F)
- ўлчов асбоблар (термометр ва халкаро бирликлар тизимида Кельвин да ўлчанади).
10С= 274,1К=33,80F га тенг.
10F=255,9К = (-17,220С)га тенг.
1К= (-457,9 0F) = (-272,10С)га тенг.
28. Савол: Босим деб нимага айтилади, ўлчов бирликлари ва босим ўлчайдиган асбоблар?
Жавоб: Босим технологик жараёнларнинг асосий параметрларидан биридир. Текис сиртга нормал таъсир кўрсатувчи текис тақсимланган куч босим дейилади.
P=F/S
бу ерда: F-куч, S-юза. Босим халқаро бирликлар системасида Па (паскал) билан ўлчанади. 1 Па миқдор жихатидан 1м2 юзага текис тақсимланган 1Н куч ҳосил қилган босимга тенг (Н/м 2).
Паскал қонуни: Суюқлик ёки газга таъсир эттирилган босим суюқлик ёки газнинг хар бир нуқтасига ўзгаришсиз узатилади.
Ўлчов бирликлари: Па, кПа, кгс/см2, атм., бар, мм. см. уст.
Босим ўлчайдиган асбоблар ишлаш принципига кўра:
Суюқликли
Деформацион (пружинали)
Юк-поршенли
Электрли
Ионли
Иссиқлик турларига бўлинади.
Ўлчанаётган катталикни турига кўра қуйидаги турларга бўлинади:
Манометр–абсолют ва ортиқча босимни ўлчайди
Барометр–атмосфера босимини ўлчайди. Вакуумметр–берк идиш ичидаги суюклик ва газ босимини сийракланишини ўлчайди
Дифференциал манометр–икки босим фарқини ўлчайди.
|
| |