|
Савол: Моддаларнинг зичлиги тўғрисида тушунча беринг?
|
bet | 21/37 | Sana | 13.12.2023 | Hajmi | 250,62 Kb. | | #117951 |
Bog'liq Gazni quritish29. Савол: Моддаларнинг зичлиги тўғрисида тушунча беринг?
Жавоб: Модданинг зичлиги, унинг ҳажм бирлигидаги массаси билан ўлчанадиган миқдордир. Агар зичликни , жисм массасини m ва унинг ҳажмини V билан белгиласак, зичлик формуласини қуйидагича ифодалаш мумкин:
= m/V (1)
Ҳалқаро бирликлар системасида (СИ) зичликнинг бирлиги қилиб, ҳар бир м3 ҳажмда 1 кг дан массага эга бўлган бир жинсли жисмнинг зичлиги кг/м3 деб қабул қилинган. Аниқ шаклга эга бўлган жисм берилган бўлса (шар, куб, параллелепипед ва ҳоказо) унинг зичлигини топиш учун аввало жисмнинг массаси тарозида тортиб олинади, ҳажми эса жисм шаклига боғлиқ ҳолда аниқланади. Масалан, шар шаклидаги жисмнинг ҳажми
V = 4/3 r3 цилиндр ёки параллепипед бўлса, V = S*L формуладан ҳисобланади. Сўнг (1) формула ёрдамида жисмнинг зичлиги аниқланади. Агар жисмнинг шакли мураккаб бўлса, унинг ҳажмини геометрик формуладан ҳисоблаш мумкин эмас. Бу ҳолда Архимед қонунидан фойдаланиш қулай. Архимед қонунига биноан бирор жисм суюқликка тўлиқ ботирилганда ўз ҳажмига тенг бўлган суюқликни сиқиб чиқаради. Тажрибада сиқиб чиқарилган суюқлик массасини ўлчаб, зичлиги маълум бўлган ҳолда (1) формуладан суюқлик ҳажми, яъни жисм ҳажми аниқланади.
30. Савол: Абсорбция нима?
Жавоб: Газ ёки буғларни газ ёки буғли аралашмалардаги компонентларининг суюқликда ютилиш жараёни абсорбция дейилади. Ютилаётган газ ёки буғ абсортив, ютувчи суюқлик эса абсорбент деб аталади. Ушбу жараён селектив ва қайтар жараён бўлиб, газ ва буғларни ажратиш учун хизмат қилади.
Абсортив ва абсорбентларнинг ўзаро таъсирига қараб абсорбция жараёни 2 га бўлинади. Физик абсорбция, кимёвий абсорция (ёки химосорбция).
Физик абсорбция жараёнида кимёвий реакция руй бермайди, яъни кимёвий бирикма хосил бўлмайди. Агар суюқлик билан ютилаётган газ реакцияга киришса бу жараён химосорбция дейилади.
Абсорбция жараёни саноат корхоналарида углеводородли газларни ажратиш, сулфат, азот, хлорид кислоталар ва аммиакли сувларни олишда, газ аралашмаларидан қимматбаҳо компонентларни ажратиш ва бошқа холларда кенг миқёсда ишлатилади.
Мажмуада абсорбция жараёнига мисол тариқасида газни ДЭА ёрдамида тозалаш жараёнини келтириш мумкин.
|
| |