-жадвал  Ҳисоб сиёсатини тартибга солувчи элемент ва усуллари




Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/452
Sana27.06.2024
Hajmi8,84 Mb.
#265988
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   452
Bog'liq
QarMII konf 26-27 may 2023 (1)

1-жадвал 
Ҳисоб сиёсатини тартибга солувчи элемент ва усуллари
62
 
Ҳисобот элементи 
Усул 
Асосий воситалар 
БҲМга тенг сумма, ундан ортиқ мол-
мулк АВ сифатида ҳисобга олинади 
АВнинг эскириши 
Тўғри чизиқли / ишлаб чиқариш / 
62
Муаллифлар ишланмаси 


159 
жадаллаштирилган 
АВни 
жорий 
таъмирлаш 
учун 
харажатлар 
Дарҳол давр харажатларига / келгуси 
харажатлар захирасини яратишга 
ТМҚ қиймати ҳисобини юритиш 
Ҳақиқий қиймати / сотиш қиймати / 
FIFO / AVECO усули бўйича ҳисоб 
юритиш қиймати 
Товарларни харид қилиш бўйича 
қўшимча харажатлар 
Товарлар таннархига / сотиш бўйича 
харажатларга 
ТМҚни арзонлаштириш 
Қадрсизланиш юзасидан тест ўтказиш 
сабаблари, даврийлиги 
Инвентарни ҳисобдан чиқариш 
Дарҳол давр харажатларига / 10 БҲМдан 
ортиқ кечиктирилган харажатларга 
Тайёр 
маҳсулот 
таннархи 
калькуляцияси 
Ҳақиқий харажатлар бўйича / норматив 
калькуляция 
Брак, техник чиқиндилар, қўшимча 
маҳсулотлар 
Тайёр маҳсулот таннархига киритиш 
нормалари 
ИЧҚХни тақсимлаш 
Тушумга / моддий харажатларга / 
бевосита 
харажатларга 

ишлаб 
чиқаришга мутаносиб 
Ҳисоб сиёсати тушунчаси ва уни шакллантириш ва тузишнинг ўзига ҳос 
хусусиятлари
 
услубиёти бўйича адабиётлар шарҳига эътибор қаратамиз.
Агарда олинган маълумотлар ва улар асосида тузилган молиявий 
ҳисоботлар маълум бир даврлар учун қиёсланувчан бўлишлигини назарда 
тутсак, ҳисоб сиёсати бу мақсадга эришишни таъминловчи восита, десак 
муболаға бўлмайди. М.Рахимов берган таърифга кўра: «Корхона ҳисоб сиёсати 
– бу корхона томонидан бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни 
тузишда унинг асосий қоидалари асосида алоҳида хўжалик жараёнларни акс 
эттириш ёки мулкни баҳолаш юзасидан белгиланадиган ва ҳисобот йили 
бўйича тўлиқ амал этадиган шакл ва услублар йиғиндисидир»[2]. Бу билан 
муаллиф ҳисоб сиёсати тушунчасига кенгроқ таъриф беришга ҳаракат қилган. 


160 
Лекин, келтирилган бу жиҳатлар ҳисоб сиёсатининг тўлиқ мазмунини очиб 
бера олмайди. Яъни, улар бу иккала таърифда ҳисоб сиёсатини ким томонидан 
шакллантирилиши, танланиши борасида фикр билдирилмаган. Чет эл 
иқтисодчи олимларининг ҳисоб сиёсати тушунчасига доир фикрларининг 
таҳлили 
қуйидагича. 
Хусусан, 
Россия 
олимларидан 
О.В.Рожнова 
ва 
С.Н.Гришкиналарнинг фикрига кўра: «Ҳисоб сиёсати – корхона асосий 
фаолияти доирасида ва умумий қабул қилинган қоидалар асосида корхона 
бухгалтерия ҳисобини юритишнинг аниқ усул ва шакллари йиғиндисидир»[3].
Шунингдек, Россия Федерациясининг бухгалтерия ҳисоби бўйича «Корхона 
ҳисоб сиёсати» тўғрисидаги низомда қуйидаги аниқлашлар берилган: «Корхона 
ҳисоб сиёсати дейилганда, бухгалтерия ҳисобини юритиш усуллари йиғиндиси 
– дастлабки кузатув, қиймат ўлчови, жорий гуруҳлаш ва якуний 
умумлаштиришлар 
тушунилади» 
[5]. 
Хорижий 
иқтисодий 
меъёрий 
ҳужжатларда, хусусан АҚШнинг бухгалтерия ҳисобига доир стандартида 
қуйидагилар баён этилган: «Ҳисоб сиёсати-бошқарувда қўлланадиган шундай 
усуллар, бунда муайян ҳолатларга кўра корхона молиявий аҳволини 
махфийлигини таъминлайди, унда юз берган хўжалик фаолият натижаларидаги 
ўзгаришлар мувофиқлигидир»[7]. Бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти 
8-сон «Ҳисоб сиёсатлари, ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгаришлар ва 
хатолар»нинг 5-бандида ҳисоб сиёсатига қуйидагича таъриф берилган: «Ҳисоб 
cиёсати – бу тадбиркорлик субъекти томонидан молиявий ҳисоботларни 
тайёрлашда ва тақдим этишда қўлланиладиган муайян тамойиллар, усуллар, 
одатлар, қоидалар ва амалиётлардир»[6]. Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, 
корхонанинг ҳисоб сиёсати тушунчасини қуйидагича таърифлар билан 
тўлдириш мумкин: «Ҳисоб сиёсати - бу бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш, 
юритиш ва молиявий ҳисоботни тузишнинг муқобил тамойиллари ва 
қоидаларига асосланиб, хўжалик юритувчи субъект раҳбари томонидан қабул 
қилинган мақбул усуллар ва қоидалар мажмуаси тушунилади». Демак, ҳисоб 
сиёсатини шакллантириш мажбурияти ва бухгалтерия ҳисобини ташкил қилиш 
учун жавобгарлик айнан корхона раҳбарига юклатилади. Шунинг учун 


161 
замонавий раҳбар бу масалаларни яхши англаши, бош бухгалтер эса тегишли 
равишда расмийлаштирилган ҳужжатгина муайян муомалани тўғри акс 
эттириш ҳуқуқини беришини тушуниши шарт деб ҳисоблаймиз. 
Республикамизда фаолият юритаётган темир йўл корхоналари бухгалтерия 
ҳисобини 
миллий 
стандарт 
асосида 
тузиб 
халқаро 
стандартларга
трансформацияқилинади. 
Шундан кўриниб турибдики темир йўл корхоналарида ҳисоб сиёсати 1-
сонли БХМС «Ҳисоб сиёсати ва молиявий ҳисобот” [1] номли стандарт 
асосида тузилади. 
Бугунги кунда ҳисоб сиёсати бош бухгалтер ёки шунга ўхшаш 
функтсияларни бажарадиган бошқа ваколатли ходим томонидан тузилиб
Ҳисоб сиёсати муддати 1 йил, яъни календар йил учун ва раҳбар 
томонидан тасдиқланади ва ушбу ҳужжат буйруқ билан расмийлаштирилади. 
Ҳисоб сиёсати олдиндан тасдиқланган-жорий йилнинг кейинги йили, асосан 
декабр ойининг сўнгги кунларида кўриб чиқилади. 
Бош бухгалтер ҳисоб сиёсатини шакллантириш, бухгалтерия ҳисобини 
юритиш, мукаммал ва тўлиқ бухгалтерия ёки молиявий ҳисоботларни ўз 
вақтида тақдим этиш учун жавобгардир. 
Солиқ тизимини тартибга солишнинг асосий ҳужжатларидан бири бўлиб, 
корхона учун ҳисоб сиёсати ҳисобланади. 
Ташкилотнинг ҳисоб сиёсати бухгалтерия ҳисоби ва солиққа тортиш билан 
боғлиқ бўлмаган муаммоларни ҳал қилишга ихтисослашган эмас. Ташкилотда 
ўрнатилган ҳисоб сиёсати бухгалтерия ҳисоби ва солиқ ҳисобини юритишда 
қўлланма, қонунлар тўплами сифатида қўлланилади. 

Download 8,84 Mb.
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   452




Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



-жадвал  Ҳисоб сиёсатини тартибга солувчи элемент ва усуллари

Download 8,84 Mb.
Pdf ko'rish