158
транспорти иқтисодий солохиётини яхшилаш мақсодида куплаб чора
тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 1992 йил 9 декабрда “Аудиторлик
фаолияти тўғрисида”ги, 1996 йил 30 августда “Бухгалтерия ҳисоби
тўғрисида”ги Қонунлар қабул қилинган эди. 2021 йил 25 февралда
“Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги, 2016 йилнинг 13 апрелида “Бухгалтерия
ҳисоби тўғрисида”ги қонунларнинг янги таҳрири қабул қилинди. Бухгалтерия
Ҳисобининг Халқаро Стандартларига (БҲХС) асосланган ҳолда Бухгалтерия
Ҳисобининг Миллий стандартлари (1998-2016 йиллар) ишлаб чиқилди.
"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ нинг иқтисодий фаолият юритишида ҳам
жуда кўп муҳум ҳужжатлар такомиллаштирилмоқда.
Ҳисоб сиёсати деганда хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари
бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисобот тузиш учун қабул
қиладиган тартиб усул тушунилади, молиявий ҳисобот уларнинг принциплари
ва асосларига мувофиқ равишда тузилади [1]. Барча хўжалик юритувчи
субъектлар жумладан "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ўзларининг ташкилий-
ҳуқуқий шакли ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, ҳисоб сиёсатини
юритишлари лозим.
Ҳисоб сиёсати маҳфий ҳужжат эмас, сабаби унда Ўзбекистон
Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган ҳисоб юритиш
қоидалари акс эттирилган.
Бухгалтерияга оид ҳисоб сиёсатида ҳисоботнинг барча элементлари
бўйича бухгалтерия ҳисобини юритиш усуллари тавсифланиши лозим.