164
чиқариш харажатлари ва ҚҚСни ҳисобга олишнинг алоҳида ҳисобини
юритадилар, тўғридан тўғри ҳисобга олиш усули билан юритадилар.
ҚҚСни йиғма ҳисоблашда сотиб олинган товарлар ва хизматлар учун ҚҚСни
ҳисобга олиш мутаносиб равишда тақсимланади.
Юқоридаги жадвалдан кўришимиз мумкинки, темир йўл
корхоналарида
ҳисоб сиёсати солиқ мақсадида тузилган ҳамда солиқ билан боғлиқ бўлган
бухгалтерия жиҳатларига катта эътибор берилган.
Аммо, ҳозирги кунда республикамизда акциядорлик жамиятлари ва йирик
солиқ тўловчи корхоналарда 2015 йилдан бошлаб молиявий ҳисобот БҲМСдан
МҲХСга трансформация қилиш жараёни амалга ошириб келинмоқда[3].
Шундан келиб чиққан ҳолда, Ҳисоб сиёсати 8-БХХС “Ҳисоб сиёсатлари,
ҳисоблаб чиқилган баҳолардаги ўзгаришлар ва хатолар” [6]
номли стандартга
асосан тузишимиз мақсадга мувофиқдир.
Ушбу стандартга асосан ҳисоб сиёсати 3та қисмдан иборат.
-Ҳисоб сиёсати;
-Ҳисоб баҳоларидаги ўзгаришлар;
-Хатоларни тузатиш.
Шундан кўришимиз мумкин, халқаро стандартлар асосида ҳисоб
сиёсатини ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий
этиш долзарб муомолардан
биридир.
Мисол тариқасида, асосий воситаларга эскириш ҳисоблашнинг 4 хил усули
мавжуд бўлиб, уни ҳисоб сиёсатига
мажбурий равишда киритиш, бу ҳисоб
сиёсатига кирмайди.
Шунинг учун асосий воситаларга қайси усул билан эскириш ҳисобланса,
ҳисоб сиёсатидаги баҳолар бўлиб ҳисобланади.
Агар асосий воситаларнинг хизмат муддати қайтадан баҳоланса унга
ўзгартириш киритилса, бу эса ҳисоб сиёсати бўлиб ҳисобланади.
Шундай қилиб, 8-БҲХС “Ҳисоб сиёсати, ҳисоб баҳоларини ўзгартириш
ва хатолар” [6]га асосан, учта қисмга бўлиш юридик шахс хамда уни шўъба
корхоналари молиявий ҳисоботларини
тузишда бир хиллик тизимига
165
эришишга, хорижий инвесторлар учун молиявий ҳисоботларни тўғридан-тўғри
ҳисоб сиёсатига мос эканлигига ишонч ҳосил қилишга, молиявий ҳисоботларни
шакллари ва уларнинг иловалардаги моддаларни тўлиқ тушуниш ҳамда
ундан
самарадорликнинг муҳим кўрсаткичларини аниқлаш
учун асосий манба
сифатида фойдаланиш имконияти ошади.
Юқоридагилардан келиб чиқан ҳолда ҳисоб сиёсатини ишлаб чиқиш учун
аввало, йилма-йил молиявий ҳисоботлар милий ва халқаро стандартлар асосида
тузилиш жараёни билан тўлиқ таниш бўлиши ҳамда амалиётда ушбу ҳисоб
сиёсатини қўллаш орқали молиявий ва солиқ ҳисоботларини тузишни тартибга
солишдаги қийинчиликларни бартараф этиш имконига эришилади.