471
фойдаланадилар. Устаомон бошқарувчилар ностандарт услублардан фойдаланган ҳолда
инновацион ишланмаларга мотив бўлиб хизмат қиладилар. «Ўзбеккўмир» АЖда маҳсулот
таннархини пасайтириш унчалик юқори даражада бўлмасада, маҳсулот таннархини
пасайтиришда маҳсулот ишлаб чиқариш технологияларни
тежамкор технологияларга
алмаштириш ёки трансформациялашни тақозо этилиши сезилмоқда. Юқоридаги кўрсаткични
натижавийлигини оширишда энергия ва транспорт харажатлари ҳисобидан камайтириш
улуши мавжуд бўлади. Бу «Ўзбеккўмир» АЖнинг транспорт ва энергия ускуналарини ҳам
замонавийлашувини назарда тутамиз. Ишлаб чиқаришда маҳсулот таннархини ижтимоий
тўловлар ҳисобидан пасайтириш стратегияси фақатгина жазо ҳолатида «Ўзбеккўмир» АЖда
қўлланилган бўлиб, бунда асосий мақсад маҳсулот
таннархини пасайтириш эмас, балки
кадрлар бошқарувини муқобиллаштириш саналади. Шунга кўра, бу сарҳисобни баҳолаш
салбий кўрсаткичларга эгалиги корхонадаги ишчиларнинг ижтимоий муҳофазаланганлигини
ва корхонанинг молиявий барқарорлигини англатади. Ишлаб чиқариш истиқболида кўплаб
ишлаб чиқариш элементларининг мажмуавий ҳолатда яхшиланиши кўзланган бўлиб, унда
ишчиларни ишлаб чиқаришдаги иштирокини унумдор бўлишига қаратилган. Бунда ишлаб
чиқариш сифатини ва самарадорлигини оширишда ишлаб чиқаришдаги ер ости кон
шахталарида иш фаолиятини бир-бирига боғлиқлигини 50/50 таъминлаш асосий аҳамият касб
этади. Натижада, корхонанинг бозордаги иштироки ва персонал орасидаги ҳамжиҳатлик
самарадорлигини оширади. Молиявий истиқболи намоён бўлиб,
корхона даромадини
максималлаштириш имконияти ошади. Ушбу сарҳисобни ихчамлаштириш мақсадида
мувозанатлаштирилган кўрсаткичлар тизими модели алгоритмини тузишни тақозо этади.
Кўмир қазиб олиш саноати корхоналарида шахтани ривожлантиришнинг стратегик ва
ҳаётийлигини ошириш учун бутун конни режалаштириш жараёнини кучайтиришни талаб
этади. Тоғ-кон муҳандисларининг ўзига хос эҳтиёжини қондириш мақсадида рақамлаштириш
жараёнларини инобатга олиниб ер ости ва устида бажариладиган ишларни муқобиллаштириш,
конларни лойиҳалаш ва ишчиларнинг иш фаолиятини хавфсиз
ишлашини таъминлашга
қаратилган технология саналади. У ягона интеграциялашган муҳитни таъминлашга хизмат
қилиб ва молиявий ислохатларни кузатиб борилишига катта хисса қўшади. «Ўзбеккўмир» АЖ
учун
бундай
инфратузилмавий
таъминот
ташкилий-иқтисодий
механизмни
такомиллаштиришда молиявий ресурсларни тежашда ва хавфсмзликни таъминлашга этибор
қаратилиши кучайитирилади ҳамда замон талабига жавоп беради. Кўрсаткичлар мамлакатни
кўмир қазиб олиш бўйича янада поғонани юқорилашига олиб келиши, аҳоли турмуш тарзини
янада яхшилаши, мамлакатнинг валюта фондини ва бюджет захирасини салмоқли
мустаҳкамлашига хизмат қилади. (1-расм). Тоғ-кон ресурсларини қазиб олиш ва кўмир қазиб
олиш саноатининг ажралмас қисми саналиб, унга кимёвий ишлов бериш натижасида ундан
кўмир, кумуш, мис, молибден ва шу каби металларни ажратиб олиш мумкин. Руда қазиб олиш
ҳажми ҳам салмоқли ўсиши кутилади, барча кўрсаткичлар ўсувчи хусусиятга эга бўлиб,
кўмир қазиб олишнинг равнақига ижобий таъсир этади. Конларни қазиб олиш харажатининг
муқобиллашуви вақт тежаш, саноат хавфсизлигининг таъминланиши, инсон ресурсларининг
зарарли ишлаб чиқаришдаги
иштирокини пасайтириш, ишлаб чиқариш таваккалчилигини
камайтириш сингари омиллар таъсирида самарали кўрсаткичларни намоён эта олиши мумкин.