476
бўлмайди. Спорт менежери мураббийларга керакли ёрдамни бериб, мусобақа ўтказишни
тўғри шакллантириб беради. Шаҳар, туман, вилоят, республика миқёсидаги мусобақаларни
ўтказишда спорт менежери барча маъсулиятни ўз зиммасига олган холда зарур ишларни
ташкиллаштиради. Ундан ташқари спорт менежери олиб борадиган селекция ишларини ҳам
сохасига киритиб бориши лозим, сабаби чекка худудларда умидли ёш спортчилар кўплаб
топилади уларни топиб, уларга керакли шароит яратиб бериш ҳам спорт менежери зиммасига
тўғри келади. Спорт менежери танловидан ўтган ёш талантли спортчилар олий тоифали
мураббий, спорт майдони, жиҳозлар, уларнинг яшаш жойлари ва шароитларини тўлиқ
таъминлаб беради.
Спорт менежери фаолияти ҳозирги замонда жуда актуал мавзуга айланган. Замонавий
спорт мусобақалари спорт менежерлари томонидан уюштирилади, мусобақаларда қатнашувчи
спортчилар даражаси, уларни кутиб олиш, меҳмонхоналарга жойлаштириш, уларни 4 маҳал
овқат, машғулот зали ва керакли спорт анжомлар билан таъминлаши лозим. Спорт
менежерларниниг давлатга келтирадиган иқтисодий фойдаси ҳам улкандир. Сабаби, юқори
даражада ташкил этилган спорт мусобақалар чет эл оммавий аҳборот воситалари орқали
эфирга берилиб борилади ва бу ўзига хос реклама вазифасини бажаради. Мусобақани кузатган
чет эл фуқаролари мусобақа ўтказилаётган давлат ҳақида яқиндан билишни исташади.
Кейинчалик турист сифатида ташриф буюришади бу эса давлат ғазнасига жуда катта фойда
келтиради.
Спорт менежерлари томонидан мусобақага олиб чиқилган миллий спорт брендларимиз
мусобақа жараёнида ўзларини эришган натижалари ажралиб туришади. Шу йўл билан
мутахассислар уларга юқори баҳо бериши асносида машҳур спортчиларимизни мусобақа
жараёнида синовдан ўтказиши бизнинг спорт маҳсулотларимизни жаҳон миқёсида тан
олиниши уларга бўлган талабни янада юқори бўлишига замин яратади. Ва шу орқали биз ўз
спорт брендларимизга эга бўламиз, бошқа давлат вакиллари бизнинг брендларга қизиқиб,
кўплаб буюртмалар беришади, натижада мамлакатимиз иқтисодиёти ривожланади. Спорт
мамлакат иқтисодига жуда катта фойда келтиради, буни кўплаб ривожланган мамлакатлар
мисолида айтишнинг хожати йўқ. Ўзбекистонда қурилаётган чиройли ва замонавий спорт
ареналари, бунда спортчиларимизнинг кўрсатган юқори натижалари сабабли бошқа давлатлар
спортчиларини бизнинг давлатга келиб малака оширишларига сабаб бўлмоқда. Буларга мисол
қилиб бокс бўйича миллий терма жамоамиз Республикамизнинг Янгиобод спорт базасида
машғулот ўтказиб юқори натижалар кўрсатганлигини айтиш мумкин. Шу сабабли бошқа
давлатлардан келган спортчилар ҳам бирга машғулот ўтказиш таклифини бериб, бизнинг
давлатимизга ташриф буюришмоқда.
Хулоса қилиб айтганда, мана шу барча ҳаракатларни ташкилотчиси спорт менежерлари
ҳисобланади. Шу сабабли жисмоний тарбия ва спорт мусобақаларини шакллантиришда
менежерлар вазифасига кўпроқ эътиборни қаратиш лозим. Бунинг учун республика миқёсида
спорт менежерлари сонини кўпайтиришимиз, уларга шарт шароит яратиб беришимиз,
самарали фаолият кўрсатишлари учун имкон яратишимиз керак. Албатта, биз бунда хориж
тажрибасини ўрганишимиз зарур у ерда қўлланилаётган методлар, усуллар, тажрибаларни
ўрганишимиз керак. Бунинг учун хорижга малака оширишга спорт менежерларимизни
юборишимиз мақсадга мувофиқ бўлади.
Мутахассисларимиз жойларда мастер класс дарсларини ўтказиб, хориж тажрибасини
юртимизда тадбиқ этиши орқали жисмоний тарбия ва спорт мусобақаларини
шакллантиришдаги спорт менежерларининг Ўзбекистон спортини янада ривожланиш
босқичига кўтарилишига кафолат бўлади.