566
хиссаларини қўшиб борадилар. Бу тўғрисида Президентимиз Ш. Мирзиёевнинг Ўзбекистон
Республикаси Олий Мажлисига қилган мурожаатномасида “Тез ривожланаётган йириклашиб
бораётган корхоналарни рағбатлантириш сиёсатига ўтиш” лозим деганлар.
Барқарорлик иқтисодий жиҳатдан мамлакат иқтисодиётини инқирозсиз жамият
талабларига мос ҳолда ривожланишини ифодаласа “барқарорлик стратегияси” бу мамлакат
иқтисодиётини келажакда барқарор ривожланишини ифода этади.
Барқарорлик ва барқарорлик стратегиясини янги иқтисодий тушунчага эга бўлган
иқтисодий категориялар деб қабул қилиш мумкин. Бу иқтисодий тушунчалар бўйича хорижий
ва республика иқтисодчи олимларининг илмий ишларида берилган хулосаларда уларнинг
ижтимоий-иқтисодий моҳияти бўйича ягона умумлашган хулоса йўқ. Жумладан:
макроиқтисодий даражада барқарорликни таъминлашда иқтисодий цикл давридаги пасайиш
ва ўсишни инфляция ва ишсизликка қарши курашдаги давлат ролига баҳо бериш билан
асосланган.
Ижтимоий барқарорлик – мамлакатни иқтисодий хавфсизлигини белгилайдиган асосий
кўрсаткич бўлиб, давлатни юзага келган ва ўз вақтида субъектлар ўртасида бўладиган
ижтимоий зиддиятларни олдини олувчи кўрсаткичи бўлиб, манфаатдорликни ҳимоя қилишни
зарур механизмини амалга оширишни таъминлайди.
Иқтисодий сиёсий мамлакатни иқтисодий ривожланишини макроиқтисодий
йўналишида давлат манфаатдорлиги асосида олиб боришни таъминлайди. Асосий мақсад
меҳнатга лаёқатли аҳолини иш жойлари билан таъминлаш, ташқи иқтисодий-савдо сиёсатини
амалга ошириш муносабатларини барқарорлаштириш, соф экспортни кўпайтириш дан иборат
деб ҳисобласалар. Айримлари иқтисодий нобарқарорликни
олдини олиш, иқтисодий
ривожланиш секинлашуви олдини олиш барқарорлаштириш дастурини амалга ошириш деб
хисоблайдилар.
Бир гурух иқтисодчилар “сиёсий аҳволнинг барқарорлиги тадбиркорга ўз фаолиятини
стратегик жиҳатдан лойиҳалаштириш, яъни узоқ муддатга мўлжалланган ишларни амалга
ошириш имконини беради” деб ҳисоблайдилар. Биз бу гуруҳ иқтисодчи олимларининг сиёсий
аҳволининг стратегик жиҳатдан лойиҳалаштиришни барқарорлиги тадбиркорлик фаолиятини
стратегик жиҳатдан лойиҳалаштириш, ишларини амалга ошириш имконини бериш
фикрларига тўлиқ қўшилган ҳолда иқтисодий барқарорликни таъминлаш ижтимоий
барқарорлик билан боғлиқ бўлиб, улар сиёсий барқарорлик билан узвий боғлиқликда
ҳаракатда бўлади деб хисоблаймиз.
Иқтисодчи олим проф.Х.П.Абулқосимов - “иқтисодиётни давлат томонидан
тартиблашнинг асосий мақсади иқтисодий мувозанатга эришиш асосида тушкунлик ва
тангликни олдини олиш, ижтимоий ишлаб чиқаришнинг барқарор ўсишини таъминлаш,
миллий иқтисодиёт равнақи учун имкониятлар яратиш, шунингдек аҳоли турли табақалари
ўртасида ижтимоий мувозанатга эришишдан иборат” деб ҳисоблайди.
Айрим иқтисодчилар барқарорликни таъминлашни давлатнинг ролида кўрадилар.
Уларнинг фикрича “давлат бозор барқарорлигини таъминлашга интилиши керак. Давлатни
барқарорлаштириш сиёсатини олиб бориш асосида анархия ва бозорнинг кутилмаган
ҳолатларини олдини олишни таъминлайди” деб ҳисоблайдилар.
Бизнинг фикримиз бўйича ҳар қандай мулкчилик шаклларига асосланган мамлакатнинг
ижтимоий-иқтисодий ривожланиши давлат томонидан ишлаб чиқилган давлат ижтимоий ва
иқтисодий сиёсатига боғлиқ бўлиши уни барқарор ривожланишини таъминлаштиришга
қаратилган бўлади.
Биз албатта муаллиф томонидан барқарорлик бўйича берган тушунчаларига тўлиқ
қўшилаолмаймиз. Бизнинг фикримизча барқарорлик негизини фақат мулк эгалигига боғлашга
тўлиқ қўшилиб бўлмайди. Барқарорлик бизнинг фикримизча бозор иқтисодиётининг асосий
иқтисодий категорияларидан бири бўлиб, у нафақат иқтисодиётни,
балки ижтимоий
ривожланишнинг ҳамма томонларини қамраб олган ҳолда, мулкий эгаликни назарга тутмаган
567
ҳолда аҳолининг ижтимоий ва иқтисодий жараёнларини талаб даражасида қондирилишини
ифода этади.
Бир гуруҳ иқтисодчи олимлар иқтисодиётни барқарорлаштириш бўйича – “Шуни
таъкидлаш жоизки, агарда ўта қаттиқ барқарорлаштирувчи сиёсат олиб борилса, унда
иқтисодий агентлар таклифларни камайтириб юборишлари мумкин. Бунинг натижасида
аниқловчи баҳолар ўсади. Натижада ишлаб чиқариш таназзулида юқори даражадаги инфляция
мавжуд бўлади. Аксинча жами талабни рағбатлантириш натижасида инфляция ўсишини
маълум даражада юмшатиш мумкин, агарда инфляцияни ўсиши бир вақтнинг ўзида
қўлланилган чоралар натижасида жами таклифни ўсишини таъминланса, албатта ушбу таҳлил
давлат томонидан иқтисодий мувозанатга эришиш учун амалга оширилаётган сиёсатни
тушунишга ёрдам беради” деб ҳисоблайдилар.
Бозор иқтисодиёти шароитида айрим иқтисодчилар “бозор иқтисодиётини
барқарорлигини таъминлашда давлатни жалб қилиш асосида макроиқтисодий тенгликни
таъминлаш асосида иқтисодиётни ривожлантиришдаги циклик ўзгаришларни тафовутлари
йўқотолмайди. Давлат барча тадбиркорлар фаолиятини олиб боришини таъминлайди.
Бунинг
учун бозор механизмини самарадорлигини таъминлайди. Бундан ташқари, давлат бозор
иқтисодиётини самарали олиб бориш учун ҳуқуқий ва ижтимоий шароитни яратади” деб
ҳисоблайдилар.
Иқтисодий барқарорлик меҳнат ресурсларидан фойдаланиш даражасига ҳам боғлиқ.
Аммо бозор иқтисодиёти шароитида мулк эгалари ўз ишлаб чиқаришларини ўзларининг
ихтиёрлари асосида амалга ошириб боришлари иқтисодиёт тармоқларида иш билан бандлик
нисбатини бузилиб туришига сабаб бўлади. Унинг асосий сабаблари:
-
иш билан бандлик даражасининг пасайиши ялпи миллий маҳсулотни ўсиб
боришига салбий таъсир этади;
-
ишчи кучларини узоқ муддатда эгаллаган касблари бўйича банд бўлмаслиги
оқибатида улар ўзларининг касбий маҳоратларини йўқотадилар;
-
яъни мехнат ресурсларини иш жойлари билан таъминлаш, ишсизликни усишини
олдини олиш, соғликни саклаш ва ижтимоий истемол талабларини кондиришдан иборат
булиши керак.
-
бозор иқтисодиёти шароитида салбий ижтимоий-иқтисодий ҳолатни олдини
олиш учун давлат томонидан меҳнат ресурсларини етарли даражада иш жойлари билан
таъминлашни бандлик сиёсатини тўғри белгилаш, бозор иқтисодиёти муносабатларини бозор
иқтисодиёти қонунлари талаблари асосида ривожлантириш, эркин рақобатни ривожлантириш,
истеъмол
нархларини
барқарорлигини
таъминлашга,
ташқи
савдо
балансини
барқарорлаштиришга эътибор бериш зарур деб ҳисоблаймиз.
Иқтисодий барқарорликни иқтисодий стратегиясиз амалга ошириб бўлмайди.
Иқтисодий стратегия узоқ муддатга мўлжалланган фундаменталь мақсадларни бажариш
билан боғлиқ бўлган хўжалик ривожланиш мақсадини ва уни молиялаштиришни ифода этади.
Бозор иқтисодиёти шароитида миллий иқтисодиётни ривожлантиришни иқтисодий
стратегиясини ишлаб чиқиш турли мулкчилик шаклларига асосланган ишлаб чиқариш
жараёнини рвиожлантиришдан мақсад уни узоқ муддатларга барқарор ривожланишини
таъминлашдан иборатдир. Асосий мақсад аҳолининг моддий ва маънавий даражада уларнинг
турмуш шароитларини яхшилашдан иборат. Бу ўз навбатида, ижтимоий ишлаб чиқариш
жараёнини барқарор ва самарали ривожланишига, тармоқлар ўртасида нисбатларни
барқарорлигига, ишлаб чиқариш самарадорлигини оширилиши, меҳнат унумдорлигини ўсиб
боришига, маҳсулот бирлиги таннархининг арзонлашувига, сифатини яхшиланишига ва
истеъмол бозорида рақобатдош бўлишига инновацион янгиликлардан фойдаланиш даражаси
билан боғлиқ бўлади.
Иқтисодий барқарорликни ривожлантиришни назарий ва амалий жиҳатдан ўрганиш
асосида қуйидаги хулосаларга келдик:
568
-
иқтисодий барқарорлик бозор иқтисодиёти шароитида ўзига хос хусусиятга эга
бўлиб, миллий иқтисодиётни инқирозсиз, жамият аъзолари ва давлат талабларини ўзида
ифодаловчи барқарор инновацион янгиликлар асосида ривожланишини ифода этади.
Барқарорлик ва барқарорлик стратегияси янги иқтисодий тушунчаларга эга бўлган иқтисодий
категориялардир;
-
бозор шароитида меҳнат ресурсларини иш
жойлари билан таъминлаш, иш
хақларини қилган меҳнат даражаларига қараб белгилаш ва тўлаш иқтисодий барқарорликни
асосини ифода этади;
-
иқтисодий барқарорлик ижтимоий ривожланишнинг ҳамма томонларини
қамраб олган, мулкий эгаликни назарга тутмаган ҳолда аҳолининг ижтимоий ва иқтисодий
талабларини қондирилишини ифода этади.