|
“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning Pdf ko'rish
|
bet | 195/539 | Sana | 27.06.2024 | Hajmi | 6,55 Mb. | | #265996 |
Bog'liq Maqola 3 (207-211-bet)“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr
214
Касбий мулоқотлар жараёнида қандай қилиб самарали тарбиявий таъсир
кўрсатиш мумкин? Ушбу мақсадга эришиш учун қуйидаги шартларга риоя
қилиш зарур:
- мулоқотлар жараёнида маълумотларнинг бўлажак мутахассисларда мавзуни
ўрганишга бўлган қизиқишини уйғота олиши;
- ушбу даврда қизиқарли, мазмунли, тарбиявий таъсирга эга бўлган
материаллардан фойдаланиш;
- бўлажак менежер мутахассисларнинг ижобий сифатларига таянган ҳолда
салбий одатларни бартараф этиш;
- саволларнинг мантиқли, саводли, ўринли берилишига эришиш;
- суҳбатдошини тинглай билиш, унга нисбатан ҳурмат билдириш,
диққатнинг барқарор бўлишига эришиш, хушмуомалалик, қизиқувчанлик;
-
бир-бирини тушуниш, бир-бирига қизиқиш, ғамхўрлик қилиш,
ҳамкорликка асосланган ўзаро мулоқотларни ташкил этиш, бир-бирига
таъсир кўрсатиш;
- мулоқот жараёнида эмоционал бирликка эришиш.
Кузатишлар кўрсатишича, касбий-педагогик мулоқотлар асосларини ҳисобга
олган коллежнинг педагоглари бевосита ўқув-тарбиявий ишларни олиб
боришда муваффақиятларга эришадилар.
Ҳозирги шароитида таълим жараёни ўзаро ҳамкорликка ва ижодий
тажриба алмашинишга асосланилган жараён ҳисобланади. Таълимда
самарали ўқитишнинг ташкил этилишига эришишда бир қанча таълим
турларидаги жорий этилаётган ўқитишнинг янги шаклларини жорий этиш
ўта муҳим. Ўзлаштирилаётган билим ва малакалар қанчалик тажрибадаги
мавжуд бўлган маълумотлар билан ассоциатив боғлиқлик ҳосил қилса, уни
ўзлаштириш ва хотирада сақланиши осон кечади. Шу маънода олий
таълимдаги жорий этилаётган самарали ўқитиш усулларининг қўлланилиши
талабаларнинг илмий ижодиётини ўстиришга, мустақил фикрий таҳлилини
оширишга ва ўз устида ишлашга кенг имкон яратади. Бугунги кунда таълим
соҳасидаги амалга оширилаётган янгиликлар бўлажак мутахассисларнинг
мустақил фаоллигини оширишни, ўқув машғулотларида ноанъанавийликка
асосланилган усулларга кўпроқ ёндашишни тақозо этади.
Бўлажак менежер мутахассисларнинг шахси камолотида берилаётган
мустақил ўқув топшириқлари, муаммоли ечимга қаратилган мунозарали дарс
шакллари ва аудиовизуал воситаларга асосланилган ўқув материаллари
кучли ижтимоийлаштирувчи таъсир аҳамиятига эга. Айнан мана шундай
ўқитиш усуллари воситасида бўлажак мутахассисларни олий таълимдаги
|
| |