• Бизнинг назаримизда, таълим муассасаларида машғулотлар ўтиш жараёнида таълимнинг тарбиявий имкониятларини кучайтириш муҳим
  • «Использование инновационно-креативных технологий в обучении, практические основы применения нейролингвистического програмирования»




    Download 6,55 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet194/539
    Sana27.06.2024
    Hajmi6,55 Mb.
    #265996
    1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   539
    Bog'liq
    Maqola 3 (207-211-bet)

     
     
    213 
    ахлоқий сифатларини шакллантириш ва ҳоказо. 
    Тадқиқот жараёнида бўлажак иқтисодчи мутахассислар томонидан 
    таълимнинг тарбиявий имкониятларини кучайтириш борасидаги назарий ва 
    амалий билимларни ўрганиш бир қатор омиллар асосида кечиши аниқланди.
    Бизнинг назаримизда, таълим муассасаларида машғулотлар ўтиш 
    жараёнида таълимнинг тарбиявий имкониятларини кучайтириш муҳим 
    аҳамиятга эга ва қуйидагилар етакчи ўринни эгаллайди:
    - мақсадга эришиш йўлида ўқитувчилар ва талабаларнинг ҳамкорлигини 
    таъминлаш;
    - ўқитиш жараёнининг давомийлиги (мазкур жараёнда талаба мунтазам 
    равишда турли вазиятлар таъсири остида бўлади, ана шу вазиятда унда 
    муайян шахсий тажриба ортади); 
    - психологик ва педагогик талабларга мувофиқ ўқув-тарбиявий жараённинг 
    мажмуавийлиги, таълим субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларни 
    ўрнатиш. 
    Бўлажак менежер мутахассисларни тарбиялаш бўйича чуқур билимлар зарур 
    бўлади. Ахборот-ўрганиш маърузаларида хабар бериш, таъкидлаш, 
    ишонтириш, тушунтириш, асослаб бериш, ҳикоя қилиб бериш, баён этиш, 
    тизимлаштириш, таърифлаш, умумлаштириш, хулоса, якунлаш каби 
    методлардан фойдаланилади.
    Ўзаро фаол, инсонпарварлик ғоялари асосида ташкил этилувчи касбий-
    педагогик мулоқотлар унинг иштирокчилари бўлган субъектларнинг 
    индивидуал-ижодий ривожланишига ёрдам беради. Ушбу вазиятда бўлажак 
    менежер мутахассис кадрлар ҳаракатлари тартибга солинади, эмоционал-
    ижобий муҳит яратилади, уларнинг эмоционал-психологик бирлиги 
    таъминланади, ҳамкорликда фаолият юритиши учун яхши ўзаро 
    муносабатлар юзага келади. Буларнинг ҳаммаси кадрларга тарбиявий таъсир 
    кўрсатиш, шунингдек, уларнинг фаол мулоқотларига ижобий таъсир 
    кўрсатишнинг муҳим асоси ҳисобланади.
    Тарбиявий йўналишдаги касбий мулоқотларда мутахассисларнинг ҳаёт 
    фаолияти ва ёшини ҳисобга олиб, бошқариш зарур. Ўқитиш-тарбиялаш 
    ишларида менежер -мутахассислар ўртасидаги мулоқотларни мақсадга 
    мувофиқ ташкил этиш инсонпарварлик муносабатларининг юзага келишига 
    ёрдам беради. Атрофдагилар билан мазмунли муносабатларга сабаб бўлади – 
    шахс шаклланиши ва ривожланиши самараси ошади. Таълим 
    муассасаларида бўлажак менежер мутахассисларнинг фаол ҳаётий мавқелари 
    шаклланади.



    Download 6,55 Mb.
    1   ...   190   191   192   193   194   195   196   197   ...   539




    Download 6,55 Mb.
    Pdf ko'rish

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    «Использование инновационно-креативных технологий в обучении, практические основы применения нейролингвистического програмирования»

    Download 6,55 Mb.
    Pdf ko'rish