|
“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning Pdf ko'rish
|
bet | 516/539 | Sana | 27.06.2024 | Hajmi | 6,55 Mb. | | #265996 |
Bog'liq Maqola 3 (207-211-bet)“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr
556
4.
Одатлар
Аввало компетенция тушунчасини изоҳлаб ўтсак. “Компетенция”
лотинча сўздан олинган бўлиб, “ўз касбига яроқли, лойиқ” деган маънони
билдиради. Компетенция – бу нафақат олинган назарий билим, кўникма ва
малакаларнинг мажмуаси, балки олинган назарий ва амалий билим, кўникма
ва малакаларнинг мажмуасини амалиётга мустақил ва ижодий қўллай олиш
даражасидир.
Компетенция - Маълум бир фаолиятни мувафаққиятли омилкорлик,
моҳирлик билан эплай олишлик, қила олишлик қобилиятлари бўлиб, у
эгалланган назарий ва амалий билимлар, малакалар ва кўникмалар асосида
намоён бўлади.
Компетенция шахснинг муракаб таълимий структураси бўлиб, у ўзида
шахснинг сенсор, субсенсор ва экстрасенсор, сенсомотор, идео
динамик(идеомотор, идеосенсор, идеоэмотив, идеокогнитив) инттеллектуал,
иродавий, креатив , эмоционал сифатларини ўзида жамлаганки, улар
фаолиятдан кўзланган мақсадга унинг ўзгариб борувчи шароитида амалга
ошувини таъминлайди.
Шундай қилиб компетенция шахснинг юксак сифатий хислати бўлиб,
унинг шаклланиши таълимнинг ҳал қилувчи оқибат, натижаси ҳисобланади.
Юқоридагиларга асосланиб, компетенцияни қуйидагича схематик ифода
этиш мумкин бўлади:
Ўқитувчи компетенцияси – унинг назарий ва амалий билим, кўникма ва
малакаси, дунёқараши, эътиқоди ва барча шахсий индивидуал ижтимоий
психологик сифатларининг намоён бўлишидир. Таълимнинг сифат ва
самарадорлигини таъминловчи муҳим омиллардан бири, бу – ўқитувчининг
ўз фани бўйича компетенцияга эга бўлишидир. У педагогик мослашув
тизими асосида намоён бўлади. Булар:
-
илмий билиш;
-
гносеологик билиш;
-
педагогик фаолиятни эпчиллик, омилкорлик, моҳирлик билан
бажара олиш;
-
ҳар қандай муаммоли вазиятларнинг самарали ечимини топишга
ижодий креатив ёндашиш;
-
таълимий, тарбиявий таъсир жараёнида юксак ижтимоий
психологик хусусиятларни намоён этиш;
|
| |