|
“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning Pdf ko'rish
|
bet | 515/539 | Sana | 27.06.2024 | Hajmi | 6,55 Mb. | | #265996 |
Bog'liq Maqola 3 (207-211-bet)“Ta’limda innovativ-kreativ texnologiyalarning qo’llanilishi, neyrolingvistik dasturlashning
amaliy asoslari” mavzusidagi xalqaro konferentsiya 2021-yil, 27-dekabr
555
Д.Козимова
БВХТХҚТМОҲМ “Педагогика ва психология,
таълим технологиялари” кафедраси ўқитувчиси
ПЕДАГОГНИНГ КОМПЕТЕНТЛИГИНИНГ ПСИХОЛОГИК
ЖИҲАТЛАРИ
Аннотация:
Мақола педагог компетентлигининг психологик жиҳатларига
бағишланган бўлиб, унда компетентликнинг психологик томонлари уларнинг
таркиби, компетентликнинг таърифи , моҳияти ёритилган
Annotation:
The article is devoted to the psychological aspects of pedagogical
competence, which describes the psychological aspects of competence, their
composition, definition of competence, the essence
Аннотация:
Статья
посвящена
психологическим
аспектам
педагогической компетентности, в которой описаны психологические
аспекты компетентности, их состав, определение компетентности, сущность.
Республикамизда қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги қонун ва
“Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”да белгилаб берилган вазифаларнинг
босқичма-босқич амалга оширилиб борилаётганлиги натижасида замонавий
таълим тизимига муваффақият билан жорий этилаётганлиги замон
талабларига мос ҳар томонлама ривожланган юксак ижтимоий-психологик
хусусиятларга эга малакали мутахассис кадрларни тайёрлашни таъминлайди.
Ана шундай замонавий талабларни муваффақият билан амалга ошириш
замонавий педагогнинг компетентлик даражасига чамбарчас боғлиқдир.
Таълим инсоннинг(таълим олувчининг) ҳаётий тажрибаларини
бойитиш орқали ривожлантириш бўлиб у жараён ёки оқибат натижа
сифатида намоён бўлади. Шу нуқтаи назардан педагогика таълим
тўғрисидаги фан инсон ҳаётий тажрибаларини бойитиш орқали
ривожлантиришдир. Шахснинг структуравий иерархияасида таълим ва шахс
ҳаётий тажрибаси ривожланишини қуйидаги контекстда ифода этиш мумкин:
ўрганиш-
бу шахс тажрибасининг ривожланиши бўлиб у ўз навбатида
қуйидаги унсурлардан таркиб топади:
1.
Индивидуал билим
2.
Маълум бир фаолиятни мувафаққиятли омилкорлик, моҳирлик билан
эплай олишлик, қила олишлик қобилиятлари-компетенция.
3.
Малака
|
| |