JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS




Download 4 Mb.
Pdf ko'rish
bet179/190
Sana18.10.2022
Hajmi4 Mb.
#27426
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   190
Bog'liq
28-18-PB (1)
Axborot xati konf. ADU, Mayers- Briggs qo\'shimcha, 36-qo\'shma qaror, 27.04.2022, Oila tushunchasi, uning turlari va shakillari, fHy1I56Pj1m1Sqci4f9q3e28B9S0AiBM, dars ishlanma, 11-21-ALGORITMIK TILLAR VA DASTURLASH, Мустақил ишни ташкиллаштириш, Иқтибослик учун, Документ Microsoft Word, Calendar plan-RAQAMLI VA AXBOROT TEXNOLOGIYALARI (2), статья, Исмаилова Н С , Шагазатов У У Жахон иқтисодиёти ва халқаро (1), A5
JOURNAL OF NEW CENTURY INNOVATIONS 
WSRJournal.com
Volume – 5_ Issue-4_May_2022 
218 
1. Интеллект терминининг мазмун-моҳиятини очиб беришга оид 
маълумотларни тўплаш босқич. Уларни психологик жиҳатдан қўлаб-
қуватловчи жиҳатлар аниқланди. Уларга яна ақл, фикр, онг, илм, билим, идрок 
қилиш, лаёқат, интуиция, мойиллик, тафаккур қамрови, маҳорат каби 
тушунчаларнинг мазмун-моҳияти ҳақидаги маълумотлар ҳам қўшилади. 
Интеллект тушунчасининг бўлажак ўқитувчилар онгига мустаҳкам 
сингдириш учун математика ва табиий – илмий фанлар блоки, умумкасбий ва 
ихтисослик ҳамда қўшимча фанлар блокларидаги фанлардан таълим беришда 
фойдаланиш жараёнлари белгиланиб олинади. 
2. Интеллектуал ресурсни тайёрлаб олиш босқичи. Бунинг учун 
интеллект ресурс терминининг мазмун-моҳиятини очиб беришга тайёрланган 
маълумотларга қўшимча фикрлаш, ғояни шакиллантириш, қизиқиш, бўлажак 
ўқитувчидаги қувонч ҳисси, ўқитишда ахборотларни танлаш, бўлажак 
ўқитувчилардаги ахборотларни (маълумотларни) таҳлил қилиш қобиляти, 
интеллектуал ресурсни идрок қилишга мойиллик ҳисси каби тушунчалар 
бўйича маълумотлар тўпланди ва бу орқали улардаги мазкур муаммо ечимини 
ҳал қилишдаги мойиллиги ва фаоллигини ҳам ўрганишга эътибор берилди. 
Булар мазкур босқичнинг психологик қўлаб – қувватланиши хамдир. Ушбу 
жараённинг амалга оширилишига педагогик шарт-шароитларни тайёрлаш 
учун эса ўқув режадаги фанлар блокларига эътибор қаратдик, яъни улардан 
қайси фан блокининг қайси фанида фойдаланиш кераклигини аниқлаб уларни 
илмий-методик жиҳатидан асослаб чиқдик. 
3. Интеллектуал салоҳиятни таркиб топтириш босқичи. Бу босқичда энг 
аввало, педагогик шарт-шароитлар эътиборга олинди, яъни таълим мазмунига 
киритиладиган дидактик ва справочник материаллар ҳамда креатив 
ахборотлар мажмуасига тегишли материалларнинг анъанавий таълим мазмуни 
билан интеграциясига эътибор қаратилди. Бундай жараёнлар асосан 
умумкасбий ва ихтисослик фанлари блокларига кирувчи фанлардан таълим 
беришда амалга оширилди.



Download 4 Mb.
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   190




Download 4 Mb.
Pdf ko'rish