Loyiha matni 55932-(55932)




Download 1,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/75
Sana21.02.2024
Hajmi1,22 Mb.
#159842
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   75
Bog'liq
2022-2026 ХТБ (1)

project.gov.uz
20.01.2022
32
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг
____ йил “__”_________даги
ПФ-______-сон Фармонига
2-ИЛОВА
УМУМТАЪЛИМ МАКТАБЛАРИДА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ҲАМДА ТАРБИЯВИЙ
ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ
КОНЦЕПЦИЯСИ
I боб. Кириш
Ўз тараққиётининг янги босқичига қадам босган мамлакатимизда ёшларни замонавий
билим ва тажриба, миллий ва умумбашарий қадриятларга содиқлик руҳида мустақил ва мантиқий
фикрлайдиган, эзгу фазилатлар эгаси бўлган инсонлар сифатида вояга етказиш устувор
вазифалардан бирига айланиб улгурди.
Ҳусусан, бугунги кунда “Янги Ўзбекистон – мактаб остонасидан, таълим-тарбия
тизимидан бошланади” деган эзгу ғоя асосида халқ таълими тизимида жадал равишда кенг
кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Мазкур ислоҳотлар натижасида таълим соҳасида фаолият юритаётган педагогларнинг
моддий-маънавий шароити тубдан яхшиланиб, мактабларда таълим-тарбия сифатини
оширишнинг замонавий технологиялари жорий қилинмоқда.
Сўнгги йилларда ўқувчи-ёшларнинг билим ва иқтидорини, яратувчанлик қобилиятини
қўллаб-қувватланаётганлиги, уларнинг муносиб ҳам маънавий, ҳам иқтисодий
рағбатлантирилаётганлиги алоҳида диққат-эътирофга сазовордир.
Шу билан бир қаторда, бугунги кунда ёшларни бузғунчи ва зарарли ғоялар, салбий
иллатлар, жиноятчилик, гиёҳвандлик, лоқайдлик, маънавий қашшоқлик сингари ички ва ташқи
таҳдидлардан асраш зарур. Бундай салбий ҳолатларни бартараф этишда айниқса, жамоатчилик
назорати ўрнатилишининг аҳамияти беқиёсдир.
Катта авлоднинг билим, малака ва тажрибасини, узоқни кўра олиш фазилатларини
ёшлардаги ғайрат-шижоат, мардлик ва фидойилик билан янада бирлаштирилишига эришилса,
ижобий натижалар албатта қўлга киритилади.
Мазкур концепция Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 3 май “Маънавий-маърифий ишлар
самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-4307-сон,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сон, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019
йил 31 декабрдаги “Узлуксиз маънавий тарбия концепциясини тасдиқлаш ва уни амалга ошириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1059-сон қарорлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, Ўзбекистон
Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги умумий ўрта таълим муассасаларида



Download 1,22 Mb.
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   75




Download 1,22 Mb.
Pdf ko'rish