• III боб. Концепциянинг мақсад ва вазифалари Концепциянинг мақсади
  • Loyiha matni 55932-(55932)




    Download 1,22 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet35/75
    Sana21.02.2024
    Hajmi1,22 Mb.
    #159842
    1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   75
    Bog'liq
    2022-2026 ХТБ (1)

    project.gov.uz
    20.01.2022
    34
    мактаб директори томонидан коррупция билан боғлиқ жиноятларнинг содир этилаётганлиги;
    мактаб директори томонидан қариндош-уруғчиликка берилиб кетиш натижасида таълим
    муассасасидаги ижтимоий-маънавий муҳитнинг бузилиши, натижада юқори турган
    ташкилотларга шикоят аризалар сонининг ортиши;
    мактаб жамоаси томонидан умумтаълим мактабининг ички тартиб ва одоб-ахлоқ
    қоидаларига беписандлик билан қараши, ўқувчиларга нисбатан жисмоний куч ишлатиш ёки
    зўравонликка йўл қўяётганлиги;
    мактаб жамоаси томонидан педагоглик этикетида назарда тутилган кийиниш, муомала
    маданияти қоидаларига риоя этилмаётганлиги;
    мактаб жамоаси томонидан дарс жараёнида сабабсиз равишда иштирок этмаётган ёки
    мунтазам равишда дарс қолдирувчи ўқувчилар тўғрисида тезкорлик билан мутасади органларга
    маълумот бериш механизмининг самарали фаолият кўрсатмаётганлиги;
    мактаб ўқувчилари томонидан ёнида ўткир тиғли қуроллар олиб юриши урфга кириб
    бораётганлиги, бунинг натижасида содир этилаётган турли ҳил ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар
    сонининг кескин равишда ортиб бораётганлиги;
    мактаб ўқувчилари томонидан турли ҳил психотроп моддаларни сақлаш, сотиш ва истеъмол
    қилиш билан боғлиқ ҳолатларнинг йилдан йилга ортиб бораётганлиги;
    ота-оналар томонидан ўз фарзандларини тарбияси билан боғлиқ мажбуриятларни тўлиқ
    бажармаётганлиги, шунингдек, умумтаълим мактабларидаги дарс жараёнига тўсқинлик қилиш ва
    педагог ҳодимларга нисбатан зўравонлик ва куч ишлатиш ҳолатларининг мавжудлиги.
    III боб. Концепциянинг мақсад ва вазифалари
    Концепциянинг мақсади – умумтаълим мактабларида мамлакатимизнинг тараққиётини
    белгилашга хизмат қиладиган замонавий ватанпарвар ёшлар ҳамда мохир педагогларнинг
    маънавий-маърифий ҳамда юксак тарбиявий қиёфасини шакллантириш, ўқувчиларни миллий ва
    умуминсоний қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялаш, аждодларимизнинг бой мероси, миллий
    ва умуминсоний ғояларини мужассам этадиган маънавиятни шакллантириш орқали ўқувчиларни
    аниқ мақсадли ҳамда ижтимоий-тарихий тажриба асосида ҳар томонлама камол топтириш,
    уларнинг онгини ва дунёқарашини ривожлантиришдан иборатдир.
    Ушбу мақсадларга эришиш, уларни амалда рўёбга чиқариш учун қуйидаги вазифаларни
    амалга ошириш талаб этилади:
    таълим-тарбия жараёнида мактаб директори, педагог ходимлар, ўқувчилар ҳамда ота-
    оналарга қўйиладиган талабларни такомиллаштириш;
    умумтаълим мактабларида ташкил этиладиган таълим муҳити ҳамда маънавий-
    маърифий тадбирлар орқали ўқувчиларда миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳини
    ривожлантириш;
    умумтаълим мактабларида олиб бориладиган тарбиявий ишлар самарадорлигини
    оширишда таълим муассасалари, маҳалла, ота-оналар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда
    жамоатчилик ҳамкорлигини янада кучайтириш орқали ўқувчилар томонидан содир этилаётган
    ғайриижтимоий ҳатти-ҳаракатларнинг сонини кескин камайтириш;
    умумтаълим мактаблари ўқувчилари тарбиясидаги бўшлиқ ва муаммоларни уларнинг



    Download 1,22 Mb.
    1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   75




    Download 1,22 Mb.
    Pdf ko'rish