|
Loyiha matni 55932-(55932)Bog'liq 2022-2026 ХТБ (1)project.gov.uz
20.01.2022
42
етмаганларни рўйхатга олиш, уларга тегишли ташкилотлар билан биргаликда масъуллар
бириктириш;
тарбияси оғир ёшлар, фарзандлар тарбиясига эътиборсиз ота-оналар билан ишлаш,
оилаларга педагогик маслаҳатлар бериш;
синфдан ва мактабдан ташқари ишларни янгича шакл ва усулларда ташкил этиш, тарбияга
бир бутунликда ҳамда тизимли ёндашиш;
ўқувчиларни соғлом турмуш тарзи ҳамда миллий қадриятларга таянган ҳолда оилавий
ҳаётга тайёрлаб бориш;
барча тарбиявий, маънавий-маърифий, маданий-оммавий ва спорт тадбирларининг
оммавийлигини таъминлаш, маҳалла ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни кучайтириш;
иқтидорли, истеъдодли, ижодкор ва фаол ўқувчиларни рағбатлантириш ишларини маҳалла
ҳамкорлигида амалга ошириш;
таълим муассасалари ҳудуди ва ўқув хоналарини тоза, озода сақлаш ва ободонлаштириш
ишларини ташкил этишда ўқувчилар фаоллигини ошириш.
г) ички ишлар органлари томонидан ўқувчиларни тарбиялаш жараёнида амалга
ошириладиган тадбирлар:
умумий ўрта таълим муассасаларида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш
борасидаги манзилли чора-тадбирларни ташкил этиш;
таълим ва тарбиясида муаммоси бўлган ўқувчилар билан уларнинг яшаш жойларида ота-
оналари иштирокида манзилли ишларни олиб бориш;
ўқувчилардаги барча салбий ҳолатлар ва мойилликларнинг олдини олиш бўйича таълим
муассасалари психологлари билан ҳамкорликда педагог ходимлар ва ота-оналар учун тавсиялар
ишлаб чиқиш;
турли нотинч, хавфсиз бўлмаган давлатлардан инсонпарварлик акцияси доирасида
Ўзбекистон Республикасига қайтарилган болалар ҳамда ўқувчилар билан тизимли равишда
ишлаш ва уларга психологик ёрдам кўрсатиш;
ўқувчилар ўртасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича олиб
бориладиган профилактика ишларида иштирок этиш;
умумий ўрта таълим мактабида ички назоратида ўқувчилар билан тизимли тарзда
профилактик тадбирларни олиб бориш;
таълим муассасалари психологлари билан ҳамкорликда ўқувчилар ўртасида суицид
ҳолатларига мойилликни барвақт аниқлаш, ушбу ҳолатнинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш
ҳамда суицид холатларига мойил ўқувчилар билан коррекцион машғулотларни ўтказиш;
ўқувчилар хулқ-атворидаги салбий ҳолатларнинг олдини олиш, руҳий зарба, низо, стресс,
салбий эмоционал кечинмалар ҳолатлари юзага келишининг олдини олиш;
таълим муассасалари психологлари билан ҳамкорликда тарбиясида салбий ҳолатлар
мавжуд бўлган ўқувчилар билан коррекцион ишларни амалга ошириш;
вояга етмаганлар томонидан ҳуқуқбузарлик, ғайриижтимоий хатти-ҳаракат содир
этилишининг олдини олиш, бунга сабаб бўлган омиллар ва шароитларни аниқлаш;
|
| |