|
Loyiha matni 55932-(55932)Bog'liq 2022-2026 ХТБ (1)project.gov.uz
20.01.2022
39
мамлакатда жадал суръатларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга
дахлдорлик туйғусини кучайтириш;
виждонан меҳнат қилиш, тадбиркорлик, касбий-маънавий кўникмаларни ўргатиш, ҳалол
меҳнатнинг инсон ва жамият ҳаётидаги аҳамиятини кўрсатиш;
мустақил ҳаётда муваффақиятга эришиш учун инновацион тафаккур, ташаббускорлик,
фидойилик фазилатларини ривожлантириш;
оилавий бурч, оилада ўзаро ишонч, садоқат, меҳр-муҳаббат ва ҳамжиҳатликни
мустаҳкамлаш малакаларини шакллантириш, маънавий барқарорликни таъминлаш;
ёшлар, ёш ота-оналарда фарзанд тарбияси учун масъуллик, оилани оқилона ва одилона
бошқариш, моддий ва маънавий фаровонликка эришиш учун зарур билим, кўникма ва
малакаларни шакллантириш.
Телерадиоканалларда эзгулик тарбияси мавзуларида кўрсатув ва эшиттиришлар,
ижтимоий тармоқларда “Ибрат мактаби”, “Сўранг! Жавоб берамиз, ўргатамиз” рукнида ахборот
алмашинувини ташкил этиш.
VI. Умумтаълим мактабларида олиб бориладиган тарбиявий ишлар самарадорлигини
оширишда ота-она, маҳалла, таълим муассасаси, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари
ҳамкорлигини кучайтириш
Умумтаълим мактабларида ташкил этиладиган тарбиявий жараёнлар тизимли ва узлуксиз
ҳолатда олиб борилганда кутилган натижани бера олади. Ҳозирги замон талабларидан келиб
чиққан ҳолда, вояга етмаганларни тарбиялаш жараёнида оила – маҳалла – ҳуқуқни муҳофаза
қилиш органлари – мактаб принципини қўллаш мақсадга мувофиқ.
а) Болаларнинг маънавий баркамол ва жисмоний жиҳатдан доимо соғлом бўлишлари учун
оила томонидан:
оилада соғлом ижтимоий муҳитни яратиш, миллий руҳ ва турмуш тарзини ҳисобга олган
ҳолда фарзандларда ота-онага, Ватанга, она тилига меҳр-муҳаббат туйғусини шакллантириш;
фарзандларга дунёвий ва диний билим бериш, уларнинг маърифатли ҳамда маънавияти ва
маълумоти юксак инсонлар бўлиб етишишларини таъминлаш;
болаларнинг қизиқиши, иқтидори ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда келажакни ҳам
кўзлаган замонавий касб-ҳунарларга йўналтириш;
уларни мустақил равишда рационал ва прагматик фикрлашга ўргатиш, бу борада ўрнак
кўрсатиш ва ватанга садоқат руҳида тарбиялаш;
болаларнинг бўш вақтларини тўғри ташкил этиш ва уларнинг қўшимча таълим
олишларига шарт-шароит яратиш;
оилада фарзандни комил инсон қилиб тарбиялашда ота-оналарнинг ҳам ўз билим
даражасини муттасил тарзда ошириб боришга эришиш;
болада тежамкорлик ва ишбилармонлик сифатларини шакллантириш;
болалар онгига санитария-гигиеник, экологик билим ва кўникмаларни сингдириш,
ақидапарастлик, ичкиликбозлик, тамаки маҳсулотларининг истеъмоли, гиёҳвандликка қарши
тарбиявий ишларни амалга ошириш;
|
| |