• V. Умумтаълим мактабларида ташкил этиладиган таълим жараёни ҳамда маънавий- маърифий тадбирлар доирасида ўқувчиларда шакллантириладиган қадриятлар
  • Loyiha matni 55932-(55932)




    Download 1,22 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet39/75
    Sana21.02.2024
    Hajmi1,22 Mb.
    #159842
    1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   75
    Bog'liq
    2022-2026 ХТБ (1)

    project.gov.uz
    20.01.2022
    38
    фарзандига меҳрибон, талабчан ва бола тарбиясидаги масъулиятини доимо ҳис эта
    оладиган, нима тўғри, нима нотўғри эканини тушунтира оладиган;
    фарзандини миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳамда жамиятдаги қонун ва
    қоидаларга ҳурмат руҳида тарбиялайдиган;
    фарзандининг орзу-ҳаваслари ҳамда мақсадларидан доимо хабардор;
    фарзанди кимлар билан қаёқда қандай вақт ўтказишини доимий назорат қиладиган,
    мактабга бориш давоматини кундалик назоратини йўлга қўйган;
    фарзандининг дарсликлари, дафтари ва баҳолари ҳолатини мунтазам равишда назорат
    қилиб борадиган, боласи томонидан ўткир тиғли совуқ қуроллар ҳамда тамаки маҳсулотлари ва
    психотроп моддалар олиб юришининг олдини олиш мақсадида унинг сумкасини вақти-вақти
    билан текшириб турадиган;
    фарзанди таълим оладиган мактаб ва педагогларига нисбатан ҳурмат билан муносабатда
    бўла оладиган, ҳар қандай баҳсли вазиятни босиқлик билан ҳал эта оладиган;
    синф раҳбари билан доимий алоқа ўрнатган ҳолда фарзандининг таълим муассасасидаги
    ўқиши ва тарбияси билан мунтазам равишда қизиқиб турадиган;
    фарзандини қобилиятидан келиб чиққан ҳолда қўшимча равишда мактабдан ташқари
    тўгаракларга йўналтирадиган.
    V. Умумтаълим мактабларида ташкил этиладиган таълим жараёни ҳамда маънавий-
    маърифий тадбирлар доирасида ўқувчиларда шакллантириладиган қадриятлар
    Таълим муассалари ўқувчиларини ватанпарварлик руҳида тарбиялаш мақсадида
    авваламбор она Ватанга, она тилига муҳаббат ва садоқат, давлат рамзларига ҳурмат ҳисларини
    шакллантиришга катта аҳамият қаратилиши зарур.
    Умумтаълим мактабларида “Она тили ва адабиёт”, “Ўзбекистон тарихи”, “Жаҳон
    тарихи”, “Давлат ва ҳуқуқ асослари”, “Тарбия” фанлари, “Синф соатлари” ҳамда ўқув йили
    давомида ташкил этиладиган турли маънавий-маърифий ва тарбиявий тадбирлар доирасида
    ўқувчиларга қуйидаги қадриятларни сингдиришга катта эътибор қаратилади:
    ўзи туғилиб ўсган она юртига – Ватанга, унинг тарихи ва она тилига муҳаббат, аждодлар
    хотирасига садоқат, меҳмонга, ўзидан катталарга ва энг муҳими устозларга эҳтиром, ўзидан
    кичикларга иззат-икром, айниқса ота-она, қариндош-уруғларга доимий самимий ҳурмат ва хизмат
    кўрсатиш, имкони борича ёрдамга муҳтожларга кўмак бериш, ҳар қандай шароитда ҳам ҳаё ва
    андишани сақлаш, миллий анъана ва урф-одатларни ҳурмат қилиш, миллий ва диний жиҳатлардан
    бағрикенг, атроф-муҳитни озода сақлаш, мактабни муқаддас даргоҳ деб билиш, белгиланган
    тартиб ва қоидаларга доимо амал қилиш ва бошқ.
    Бундан ташқари, ўқувчиларда иродалилик, мафкуравий иммунитет, ҳалоллик, меҳр-
    оқибатлилик, масъулиятлилик, бурчга садоқат, ҳуқуқий маданият, инновацион фикрлаш,
    меҳнатсеварликни ривожлантиришга катта эътибор қаратилиши керак.
    Юқори синф ўқувчилари билан ишлаш жараёнида инобатга олиниши зарур бўлган
    жиҳатлар қуйидагилардан иборат:
    келажакка ишонч, мустақил фикрлаш ва қарор қабул қилишни шахснинг устувор
    хусусияти сифатида мустаҳкамлаш;



    Download 1,22 Mb.
    1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   75




    Download 1,22 Mb.
    Pdf ko'rish