IX боб. Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар




Download 1,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/75
Sana21.02.2024
Hajmi1,22 Mb.
#159842
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   75
Bog'liq
2022-2026 ХТБ (1)

IX боб. Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар
Концепциянинг жорий қилиниши маънавий тарбия жараёнининг тизимли ташкил
этилишига, ёшларнинг Ватанга садоқат, тадбиркорлик, иродалилик, мафкуравий иммунитет,
меҳр-оқибатлилик, масъулиятлилик, бағрикенглик, ҳуқуқий маданият, инновацион фикрлаш,
меҳнатсеварлик каби таянч компетенциялар билан мустақил ҳаётга кириб боришлари учун зарур
шарт-шароитлар яратади.
Таълим муассасаларида жиноятчилик, экстремизм, терроризм, коррупция, фирибгарлик,
кўзбўямачилик, ёлғончилик, эгоцентризм, ахлоқий бузуқлик, меҳр-оқибатнинг камайиши,
“оммавий маданият”га кўр-кўрона тақлид, лоқайдлик, бегоналашув, ўзибўларчилик, фарзанд
тарбиясида масъулиятсизлик, оилавий қадриятлар инқирози, эл-юрт тақдирига бефарқлик сингари
иллатлар кескин камаяди.
Концепциянинг амалга оширилиши натижасида умумтаълим муассасаларида маънавий-
маърифий ҳамда тарбиявий ишлар самарадорлигини оширишга эришилади. Ҳусусан,


project.gov.uz
20.01.2022
46
таълим-тарбия жараёнида мактаб директори, педагог ходимлар, ўқувчилар ҳамда ота-
оналар ўртасидага ўзаро ҳамкорлик механизми такомиллашиши натижасида ўқувчилар
тарбиясидаги самарадорлик ошишига эришилади;
умумтаълим мактабларида ташкил этиладиган соғлом таълим муҳити ҳамда маънавий-
маърифий тадбирлар орқали ўқувчиларда миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳи
ривожланади;
умумтаълим мактабларида олиб бориладиган тарбиявий ишлар самарадорлигини
оширишда таълим муассасалари, маҳалла, ота-оналар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда
жамоатчилик ҳамкорлигини янада кучайтириш ҳамда ўқувчиларнинг ҳуқуқий онги ва
маданиятини ўстириш орқали ўқувчилар томонидан содир этилаётган ғайриижтимоий ҳатти-
ҳаракатларнинг сони кескин камайишига эришилади;
умумтаълим мактабларида ташкил этиладиган таълим жараёни ҳамда маънавий-
маърифий тадбирлар доирасида ўқувчилар онги ва қалбида миллий ва умуминсоний қадриятларга
ҳурмат руҳини шакллантириш орқали ўқувчилар қалбида бағрикенглик ғоясини
ривожлантиришга эришилади;
умумтаълим мактабларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини баҳолаш
индикаторларини ишлаб чиқиш орқали таълим муассасаларида мазкур йўналишда ташкил
этилаётган ишларнинг сифати ва натижадорлигини оширишга эришилади.



Download 1,22 Mb.
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   75




Download 1,22 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



IX боб. Концепцияни амалга оширишдан кутилаётган натижалар

Download 1,22 Mb.
Pdf ko'rish