|
Loyiha matni 55932-(55932)Bog'liq 2022-2026 ХТБ (1)project.gov.uz
20.01.2022
43
ижтимоий жиҳатдан мушкул аҳволда бўлган вояга етмаганларни ижтимоий-педагогик
реабилитация қилишни бевосита таълим муассасаси ходимлари томонидан амалга оширилишини
ташкил этиш;
дарсларга мунтазам равишда қатнашмаётган вояга етмаганларни, аниқлаш, дарсларга
қатнашмаслик сабабларини ўрганиш, вояга етмаганларнинг таълим олишга тўсқинлик қилаётган
омилларни мутасадди идора ва ташкилотлар билан ҳамкорликда бартараф этиш чораларини
кўриш;
ҳуқуқбузарликлар профилактикасини бевосита амалга оширувчи органлар ва муассасалар
билан ўзаро алоқаларни кучайтириш, зарурий ҳолларда вояга етмаган билан ишлаш учун тегишли
хизматларни жалб қилиш.
VII. Умумтаълим мактабларида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини баҳолаш
Умумий ўрта таълим мактабларида ташкил этиладиган маънавий-маърифий ишларнинг
самарадорлиги 7 та индикаторлар ёрдамида баҳоланади:
ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида уларни фан ва турли
тўгаракларига жалб этилганлиги;
мактабнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида (telegram, facebook ва бошқа) ҳар ойда
ўтказилган маънавий-маърифий тадбирлар ҳақида мунтазам равишда ахборот жойлаштирилиб
борилиши;
ўқувчиларнинг маънавий-маърифий йўналишдаги туман (шаҳар), вилоят ва республика
тадбирларида ютуқларга эришганлиги;
таниқли шоир, ёзувчи, олим ва тадбиркорлар иштирокида ўтказилган маънавий-
маърифий тадбирлар ўтказилганлиги;
ўқувчилар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, эрта туғуруқ, суицид
ҳолатларининг содир этилмаганлиги;
мунтазам равишда мактабга келмайдиган ва дарс машғулотларида сабабсиз иштирок
этмайдиган ўқувчиларнинг мавжуд эмаслиги;
мактаб жамоасида соғлом-маънавий муҳитнинг ҳолати.
Умумтаълим мактабларида маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини аниқлаш
тадбири ўқув йили давомида икки маротаба (декабрь ва май ойларида) Қорақалпоғистон
Республикаси халқ таълими вазирлиги ва ҳудудий вилоят халқ таълими бошқармалари ишчи
гуруҳлари томонидан ўтказилади ва 100 балли тизимда махсус жадвал тўлдирилади (1-илова).
Ўрганиш якунларига кўра умумтаълим мактаблари қуйидаги категорияларга
ажратилади:
0 дан – 50 балгача – “муаммоли”
51 дан – 65 балгача – “ўртача”
66 дан – 85 балгача – “яхши”
86 дан – 100 балгача – “намунали”
|
| |