VIII боб. Ўқувчиларнинг маънавияти ва одоб-ахлоқини индивидуал баҳолаш мезонлари




Download 1,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/75
Sana21.02.2024
Hajmi1,22 Mb.
#159842
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   75
Bog'liq
2022-2026 ХТБ (1)

VIII боб. Ўқувчиларнинг маънавияти ва одоб-ахлоқини индивидуал баҳолаш мезонлари
Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларни маънавий-маърифий ва
ватанпарварлик даражаси синф раҳбарлари томонидан ўқув йили давомидаги ҳар бир чорак якуни
ҳолатига қуйидаги 6 та индикаторлар ёрдамида баҳоланади:
ўзлари қизиққан фан ва турли тўгаракларга аъзо бўлганлиги ҳолати;
мактаб кутубхонасидан олиб ўқилган бадиий, илмий китоблари сони;
шаҳар, вилоят, республика босқичларида ўқув-тарбиявий, маънавий-маърифий, спорт
мусобақалари ва ватанпарварлик йўналишдаги турли-туман тадбирларда эришган ютуқлари сони


project.gov.uz
20.01.2022
45
ва даражаси;
шу жиҳатдан халқаро даражада эришган ютуқлари сони;
таълим муассасасининг ички тартиб-қоидаларига доимий тарзда риоя этганлиги ҳолати;
Тарбия фанидан ўзлаштириши даражаси.
Умумтаълим мактабларида ўқувчиларни маънавий-маърифий
ва ватанпарварлик даражасини баҳолаш тадбири синф раҳбарлари томонидан ўтказилади ва
махсус жадвал тўлдирилади (2-илова) ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича директор
ўринбосари томонидан тасдиқланади.
Баҳолаш жараёни жами 100 балли тизимда амалга оширилади ҳамда умумтаълим
мактаблари ўқувчиларининг маънавий-маърифий, ватанпарварлик даражасини баҳолаш қуйидаги
категорияларга ажратилади:
0 дан – 50 балгача – “бўш ўзлаштирувчи”
51 дан – 65 балгача – “ўртача”
66 дан – 85 балгача – “яхши”
86 дан – 100 балгача – “намунали”
Ҳар чоракда ўтказилган баҳолаш натижаларига асосан ўқувчиларнинг рейтинглари
шакллантирилиб, синф хонасининг кўринарли жойига осиб қўйилади. Рейтинг натижалари
кейинги баҳолашга қадар синф хонасида мавжудлиги таъминланади ҳамда ушбу натижалар синф
раҳбари томонидан ўқувчиларнинг ота-оналарига маълум қилиниши мумкин.
Баҳолаш натижаларига кўра “бўш ўзлаштирувчи” ва “ўртача” категориядаги
ўқувчиларнинг кўрсатгичларини ошириш мақсадида синф раҳбарлари томонидан ота-оналар
билан ҳамкорликда қўшимча ишлар ташкил этилади.
Ўқув йили якунида ўтказилган баҳолаш натижаларига кўра ҳар бирида “намунали” деб
топилган ўқувчиларга махсус сертификат тақдим этилади ҳамда уларнинг ота-оналари туман
(шаҳар) халқ таълими бўлим мудирлари томонидан ташаккурнома билан тақдирланади.

Download 1,22 Mb.
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   75




Download 1,22 Mb.
Pdf ko'rish

Bosh sahifa
Aloqalar

    Bosh sahifa



VIII боб. Ўқувчиларнинг маънавияти ва одоб-ахлоқини индивидуал баҳолаш мезонлари

Download 1,22 Mb.
Pdf ko'rish