|
Loyiha matni 55932-(55932)Bog'liq 2022-2026 ХТБ (1)project.gov.uz
20.01.2022
41
ўқувчи-ёшлар орасида турли миллий менталитетимизга зид бўлган салбий ҳолатларнинг
олдини олиш бўйича ҳамда профилактик назоратда турувчи ўқувчиларни тарбиялашда ота-
оналар, маҳалла, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва нодавлат ташкилотларининг ҳамкорлигини
кучайтириш;
вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида маънавий баркамолликни тарғиб қилиш, уларни
маҳалла ҳудудида истиқомат қилаётган халқ усталари, санъаткорлар, зиёлилар имкониятларидан
унумли тарзда фойдаланиб илм-фан, маданият, санъат тўгаракларига жалб этиш;
вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб-ташвиқ қилиш,
уларни жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга кенг жалб қилиш, спортнинг оммавий ва
миллий турларини, халқ ўйинларини ривожлантиришга қаратилган ишларни ташкил этиш;
фарзандларига маънавий-аҳлоқий тарбия бериш жараёнида ижобий натижа ва ютуқларга
эришаётган, намунали оилаларни рағбатлантириш (миннатдорчилик хати ёки эълон қилиш
орқали, кўрик танловлар ўтказиш) ва уларнинг ҳаёт тажрибасини оммалаштиришга қаратилган
тадбирлар ўтказиш.
в) Таълим муассасалари томонидан ўқувчиларнинг тарбиявий жараёнларини ижобий
томонга ўзгартиришда амалга ошириладиган чоралар:
таълим-тарбия жараёнини илғор педагогик технологиялар, ахборот-коммуникация
воситаларидан ўринли фойдаланган ҳолда ташкил этиш;
таълим муассасаларида аҳиллик, меҳр-оқибатлилик ва миллатлараро дўстлик муҳитини
мустаҳкамлаш, зарурий шарт-шароит ва имконият яратиш;
таълим муассасаларида “Умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчи ва ўқувчиларининг одоб-
ахлоқ ҳамда ички тартиб қоидалари”га амал қилишини доимий равишда назорат қилиш;
тарбия жараёнининг барча иштирокчилари орасида миллий қадриятларимизни тарғиб
қилиш, ақидапарастлик, экстремизм ва миллий тараққиётимизга зарарли бошқа вайронкор ғоялар
кириб келишига қарши муросасиз курашишни ташкил этиш;
ўқувчи-ёшларнинг таълим-тарбия олиш жараёнида турли хил чалғитувчи воситалар (уяли
алоқа воситалари, интернет тармоғидаги маълумотлар, компьютердаги ўйинлар, лудомания)нинг
зарари ва уларнинг оғир оқибатларини олдини олиш бўйича кенг тарғибот-ташвиқот ишларини
олиб бориш;
ўқувчи-ёшларнинг спорт турлари билан шуғулланишларига шарт-шароитлар яратиш,
уларнинг бўш вақтларини тўғри ташкил этиш;
ўқувчиларнинг имкониятлари ва қизиқишларини инобатга олиб, уларни турли касб-
ҳунарларга йўналтириш;
ёшларимизни маънавий янгиланиш ва ислоҳотлар жараёнининг фаол иштирокчисига
айлантириш, уларнинг куч ва салоҳиятларини ижтимоий ҳамкорлик ва миллатлараро тотувлик,
диний бағрикенглик каби эзгу мақсадларга хизмат қилишига эришиш;
бола тарбияси намунали тарзда йўлга қўйилган оилаларни тегишли муассасалар
ҳамкорлигида ўрганиб, тажрибаларини оммалаштириш;
таълим муассасаларига сурункали келмайдиган, чет элга чиқиб кетган ўқувчи-ёшларни
ўрнатилган тартибда ўқишга жалб этиш;
ўқишни ва ишлашни хоҳламайдиган, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил вояга
|
| |