• Намунали ўқувчи
  • Loyiha matni 55932-(55932)




    Download 1,22 Mb.
    Pdf ko'rish
    bet38/75
    Sana21.02.2024
    Hajmi1,22 Mb.
    #159842
    1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   75
    Bog'liq
    2022-2026 ХТБ (1)

    project.gov.uz
    20.01.2022
    37
    ўқувчиларга тарбиявий таъсир этишнинг самарадорлигини билиши;
    ота-оналар ва жамоатчилик билан олиб бориладиган тарбиявий ишларнинг мазмунини
    билиши.
    Шунингдек, педагог-ходимлардан таълим муассасаси ҳудудида меҳнат интизоми, одоб-
    ахлоқ меъёрлари, кийиниш ва муомала маданиятларига қатъий риоя этиш талаб этилади.
    Намунали ўқувчи бу – умумтаълим мактабидаги таълим-тарбия жараёнида ўзининг
    ижобий хислат ва фазилатлари, тарбияси ҳамда таълим олишга бўлган интилиши билан бошқа
    ўқувчиларга ўрнак бўла олиши лозим.
    Намунали ўқувчига хос бўлган фазилатлар:
    яхши тарбияли, ўз фикрини баён эта оладиган, камтар;
    намунали хулқ эгаси, сабр-тоқатли, бағрикенг, ростгўй;
    мактабда устозлари ҳамда техник ҳодимларга нисбатан доимий ҳурмат муносабатларида
    бўладиган;
    ота-онаси, қариндошлари ҳамда ўзи яшаб турган ҳудудга нисбатан ҳурматда бўладиган;
    мактабнинг одоб-ахлоқ ва ички тартибларига сўзсиз амал қиладиган;
    дарс машғулотларига кечикиб келмайдиган, масъулиятли;
    ўзини ва бошқаларни ҳурмат қиладиган;
    илмга чанқоқ, барча топшириқларни муддатида бажарадиган;
    доимий равишда янгиликларга интилувчан, қизиқувчан, китобсевар;
    мактабдан ташқари вақтини турли тўгараклардаги иштироки билан банд эта олган;
    креатив фикрлайдиган, бошқаларнинг фикрини эшита оладиган;
    синфдошларига меҳрибон, билимларини барча билан бўлишадиган;
    тенгдошлари билан ҳар қандай вазиятда вазмин ва келишувчан, уларга ибрат бўла
    оладиган ҳамда ижобий тарафлама ўзига эргаштира оладиган.
    Ўз фарзанди тарбиясига эътиборсиз бўлмаган масъулиятли  ота-она  қуйидаги
    ҳислатларга эга бўлиши керак:
    Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, Қонунлари ва бошқа ҳуқуқий-норматив
    ҳужжатларида ота-оналарга берилган ҳуқуқ ва мажбуриятлардан хабардор;
    ўз фарзандининг таълим-тарбияси билан мунтазам равишда шуғулланадиган, уни
    тинглаш учун доим вақт топа оладиган;
    фарзандига “Ўқиб дунё олиб берармидинг, чиқ томорқада ишла” деб эмас, балки "Ўқи,
    билим ол болам, келажакда буюк инсон бўласан!" деб ўқишга бўлган иштиёқини ошириб
    мотивация бера оладиган;
    фарзанди онгида мактаб бу – муқаддас даргоҳ ва устоз бу –энг азиз инсон каби
    қадриятларни тарбиялайдиган;
    фарзанди тарбиясида унга шахсий намуна бўла оладиган, турли ҳил зарарли иллатлардан
    ҳоли, соғлом турмуш тарзини олиб борадиган;



    Download 1,22 Mb.
    1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   75




    Download 1,22 Mb.
    Pdf ko'rish