|
Loyiha matni 55932-(55932)Bog'liq 2022-2026 ХТБ (1)project.gov.uz
20.01.2022
40
фарзандни оилавий ҳаётга тайёрлаш жараёнида улар онги ва қалбига аждодлардан ўтиб
келаётган бой маънавий мерос, ахлоқ-одоб, урф-одат ва анъаналарни бугунги кун билан
уйғунлаштирган ҳолда сингдириб бориш;
оилада бир-бирларини доимий равишда ўзаро жисмоний, моддий, маънавий ва
психологик, тиббий қўллаб-қувватлаш, оилавий дам олишни тўғри ташкил этиш;
оилада турли-туман муаммоли вазиятларни оқилона ва одилона ҳал этишда ёшларни
мулоқот маданиятига ўргатиш;
оилада ота-она ва фарзанд ўртасидаги ўзаро муносабатларни мустаҳкамлашда турли
мавзуларда дўстона суҳбатлар ўтказиш;
оилада китобхонлик маданиятини тарғиб қилиш, ота-онанинг ўзи ҳам ўқиши ва
фарзандларига мунтазам равишда китоб совға қилиш;
оилада боланинг мактабдан ташқари ҳар хил таълим муассасаларидаги (мусиқа ва санъат,
спорт мактаблари, “Баркамол авлод” болалар марказлари, маҳаллалар қошидаги турли тўгараклар
марказлари) тўгарак машғулотларига жалб этиш ишлари амалга оширилиши зарур.
б) Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан амалга ошириладиган тадбирлар:
вояга етмаганлар ва ёшларнинг маънавий, ахлоқий, ҳуқуқий, эстетик, жисмоний, меҳнат
тарбиясида фаол иштирок этиш, уларда соғлом турмуш тарзини шакллантиришга кўмаклашиш,
таълим-тарбия жараёнида амалга оширилиши керак бўлган масалаларни ўзаро муҳокама қилишда
таълим муассасалари билан биргаликда қатнашиб, оқилона ечимлар топиш жараёнида фаоллик
кўрсатиш, бола ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш бўйича давлат
дастурлари ҳамда ҳудудий дастурларнинг амалга оширилишида иштирок этиш;
ваколатли давлат органлари билан ҳамкорликда вояга етмаганлар ва ёшларнинг ҳуқуқий
билимларини ошириш орқали уларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига
ҳурмат руҳида тарбиялаш, улар онги ва қалбига мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг
қамровли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини чуқур сингдириш, уларнинг жамиятдаги
янгиланишлар йўлини кенг қўллаб-қувватлаш, бу жараёнлардаги ижтимоий фаоллигига эришишга
қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
ота-оналар ўртасида таълимнинг узлуксизлиги, умумий ўрта таълимнинг мажбурийлиги
ҳақида тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш, таълим муассасалари билан ҳамкорликда
машғулотларга узрли сабабларсиз келмаётган ёки мунтазам равишда қатнашмаётган ўқувчиларни
аниқлаб, ўқишга қайтаришга доир чора-тадбирларни амалга ошириш, таълим ва фуқаролар
йиғини тизимидаги ютуқлар, муаммолар ва ислоҳотлар ҳақида ота-оналарнинг кенг маълумотга
эга бўлишларини таъминлаш;
вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида назоратсизлик, қаровсизлик, ҳуқуқбузарлик ва бошқа
ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг, “оммавий маданият” салбий таъсирларининг олдини олиш
ҳамда бунга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш чора-
тадбирларини амалга ошириш;
вояга етмаганлар ва ёшларнинг миллий маънавиятимизга зид бўлган салбий иллатлар
ҳамда турли экстремистик оқим аъзолари таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш, уларга
диний секталар, ақидапарастликнинг салбий таъсирини тўғри англаб етишига ота-оналар орқали
таъсир кўрсатиш, улуғ аждодларимизнинг тарбиявий ўгитларини онги ва қалбига сингдириб
боришга кенг жамоатчиликни сафарбар қилиш;
|
| |