project.gov.uz
20.01.2022
36
ростгўй – жамоани бошқариш жараёнида ёлғон сўзлар ва фактлардан
фойдаланмайдиган;
қатъий ва ишончли – юзага келадиган турфа хил тўсиқларга қарамай жамоани бош
мақсад
сари дадил етаклай оладиган, жамоа аъзоларини мушкул вазиятларда қўллаб-
қувватлайдиган;
компетент – таълим-тарбия жараёнида юзага келадиган турли масалаларни амалдаги
ҳуқуқий меъёрларни бузмаган ҳолда ҳал қила оладиган;
креатив ва инновацион фикрловчи – таълим-тарбия жараёнига
асосланган
янгиликларни киритишдан асло чўчимайдиган, ходимларнинг ностандарт фикрлашига қаршилик
кўрсатмайдиган, ҳар қандай янгиликни муҳокама эта оладиган.
Шунингдек, мактаб раҳбаридан таълим муассасаси ҳудудида:
меҳнат интизоми, одоб-ахлоқ меъёрлари, ташқи кўриниш, кийиниш ва муомала
маданиятига қатъий
риоя этиш;
бевосита раҳбарият, ҳамкор ташкилотлар вакиллари, ота-оналар ҳамда оммавий ахборот
воситалари вакиллари билан ўзаро мулоқотда очиқлик ва шаффофлик тамойилларига риоя
қилиши талаб этилади.
Идеал ўқитувчи бу – ўз соҳаси бўйича малакали мутахассис, дарс бериш давомида
ўқувчиларда ҳаётий кўникмаларни шакллантира оладиган, уларга тўғри йўл кўрсатиб
тарбиялайдиган, ўқувчилар онгида мамлакатимизнинг кўп асрлик тарихи ва қадриятларига
ҳурматни тарбиялай оладиган, лавозим мажбуриятларини давр талаблари асосида амалга ошира
оладиган, педагогик ва психологик билимларга эга бўлган, ҳамда креатив, танқидий, инновацион
фикрлай оладиган, фидойи шахсдир.
Идеал ўқитувчи ҳар бир ўқувчининг билими даражаси, дунёқараши, орзу-мақсадлари,
муаммолари ва оилавий шароитини инобатга олган ҳолда ўзаро ишончли муносабатларни йўлга
қўя олади, уларнинг хулқи ва кайфиятидаги бўлган ҳар қандай ўзгаришларни
тезлик билан
пайқаб, тегишли тадбирларни ташкил этади, ўқувчиларнинг ота-оналари (қонуний вакиллари)
билан мунтазам алоқаларни ўрнатади.
Бундан ташқари, идеал ўқитувчи ўқувчиларни бир-биридан ажратмай қабул қилиш ва
уларга ўз билими билан мотивация бера олиш, ўз мутахассислик фанини яхши билиш, унга
қизиқиш, ўз устида тинимсиз изланиш, педагогик тактга (одоб ва гўзалликка) эга бўлиш, болалар
билан осон тил топишиш,
амалга ошираётган фаолиятига ижодий ёндашиш,
жавобгарлик ва
масъулиятни чуқур ҳис этиш
қобилиятларга эга бўлиши шарт.
Идеал ўқитувчи (синф раҳбари) қуйидаги
хислатларга эга бўлиши шарт:
таълим ва тарбия жараёнинг мазмун-моҳияти билан унинг мақсад ва вазифаларини
тушуниши, ўқувчиларга мавзуни турли шева ва лаҳжада тушунтирмаслиги;
ҳамкорлик педагогикаси ҳамда болага дўстона муносабатда бўлиш тамойилларига қатъий
амал қилиши
психология ва педагогик психология
асосларини яхши билиши;
ҳозирги замон педагогикаси асосларини билиши;
мактаб ёшидаги болаларнинг психологик-педагогик хусусиятларини тушуниши;