|
Loyiha matni 55932-(55932)Bog'liq 2022-2026 ХТБ (1)project.gov.uz
20.01.2022
33
маънавий-ахлоқий тарбия жараёнини тизимли ташкил этиш йўлларини белгилаб беради.
“Умумтаълим мактабларида маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишлар
самарадорлигини ошириш” концепциясини (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) бугунги
кунда муваффақиятли амалга ошириш орқали таълим муассасаларида тарбия олаётган
келажагимиз бунёдкорлари бўлган ёшларимизнинг маънавий тарбиясини яқин келажакда янада
юксалтиришга эришилади.
II боб. Халқ таълими тизимида маънавий-маърифий ишларнинг жорий ҳолати хамда
мавжуд бўшлиқ ва камчиликлар
Ҳозирги кунда умумтаълим мактабларининг педагогик жамоаси ва ўқувчи-ёшларнинг
маънавий-маърифий ҳамда ахлоқий тарбиялаш ишларини ташкил этиш қуйидагилар билан
тартибга солинган:
Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги “Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги
Жамоат кенгаши;
умумтаълим муассасаси раҳбарияти, педагог ва техник ҳодимлари, ўқувчилари ҳамда
уларнинг ота-оналари учун мактабнинг ички тартиб ва одоб-ахлоқ қоидалари;
давлат умумтаълим мактаблари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий
этиш тартиби;
умумтаълим муассасасининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари ва
синф раҳбарлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомлар;
умумтаълим муассасаларида 5-синфдан бошлаб ягона синф раҳбари фаолиятини ташкил
этиш тартиби;
умумтаълим мактабларида ижтимоий жиҳатдан хавфли аҳволда бўлган вояга етмаганлар
билан якка тартибда шуғулланишни ташкил этиш ва назорат қилиш тартиби;
умумтаълим муассасаларида ўқувчилар давоматини юритиш тартибини такомиллаштириш
тартиби;
умумтаълим муассасалари ҳудуди, фойеси, бино йўлаклари ва синф хоналарини
безатишнинг намунавий талаблари.
Шу билан бирга, ўқув йили давомида таълим муассасаларида ташкил этиладиган маданий-
маърифий, ижтимоий-сиёсий, маънавий-ахлоқий ҳамда ватанпарварлик йўналишидаги республика
кўрик-танловлари, давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар ҳам ўтказилади.
Бундан ташқари, 1-11-синфлар учун “Синф соатлари” ва “Тарбия”, 8-11-синфлар учун
“Давлат ва ҳуқуқ асослари” фанлари доирасида ҳам ўқувчиларга ҳуқуқий, ахлоқий ва ижтимоий
характердаги маълумотлар бериб борилади.
Халқ таълими тизимида ташкил этилаётган маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий соҳаларда
қуйидаги бўшлиқ ва камчиликлар мавжуд:
“Оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлиги Жамоат кенгаши тўлақонли ва самарали
фаолият олиб бормаётганлиги;
|
| |