|
Loyiha matni 55932-(55932)Bog'liq 2022-2026 ХТБ (1)project.gov.uz
20.01.2022
44
Ўтказилган ҳар бир ўрганиш натижаларига биноан умумтаълим мактабларининг
маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги кўрсаткичлари юзасидан туман (шаҳар) ва Тошкент
шаҳар, вилоят (Қорақалпоғистон Республикаси) бўйича рейтинглари шакллантирилади.
Ўрганиш натижаларига кўра “муаммоли” ва “ўртача” категориядаги мактаблардаги
маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида туман (шаҳар) халқ таълими
бўлимларининг мутасади ходимлари томонидан қуйидаги тадбирлар амалга оширилади:
маънавий-маърифий ҳамда тарбиявий ишларга масъул лавозимларда мавжуд бўлган
вакансияларни муносиб номзодлар билан қисқа муддатларда тўлдириш чора-тадбирларини
кўриш;
ҳудуддаги “намунали” категориядаги мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича
директор ўринбосарини “муаммоли” ва “ўртача” категориядаги мактабларнинг тарбиявий
жараёнлар масъулларига мураббий этиб тайинлаш;
ҳафтанинг маълум бир кунларида алоҳида рўйхат асосида “муаммоли” ҳамда “ўртача”
категориядаги мактабларнинг тарбиявий жараёнларга масъулларини “намунали” категориядаги
мактабга ташрифини ташкил этиш, ташриф жараёнида ўзаро тажриба алмашув жараёнини ташкил
этиш;
кейинги ўрганиш даврига қадар “муаммоли” ва “ўртача” категориядаги мактабларда
маънавий-марифий ва тарбиявий ишларда ҳар ойда кузатилаётган ўзгаришларнинг таҳлилий
мониторингини олиб бориш;
“муаммоли” ва “ўртача” категориядаги мактабларда кузатилган ижобий ўзгаришларни
доимий равишда маҳаллий ОАВ ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритишга эътибор бериш
ишларини ташкил қилиши лозим.
Умумтаълим мактабларида маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини аниқлаш
бўйича ўтказилган навбатдаги ўрганишлар натижасида “муаммоли” ва “ўртача” категориядаги
мактабларда ижобий ўзгаришлар кузатилмаса, яъни мазкур таълим муассасалари энг камида
“яхши” категориядаги мактаблар қаторидан ўрин олмаган тақдирда, ушбу мактабларда фаолият
юритаётган маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарларининг ўз лавозимларига
лойиқлик масаласи кўриб чиқилади.
Ўқув йили давомида ўтказилган ўрганишларнинг ҳар бирида “намунали” деб топилган
умумтаълим мактабининг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосарлари номзоди
туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларининг мутасадди ходимлари томонидан Халқ таълими
вазирлигининг тармоқ мукофотлари ва Давлат мукофотларига тавсия этилади.
|
| |