|
Гидрид-ион манфий зарядланган водород иони, сув молекулалари электронлар билан бомбардимон килинганда хосил бўлади.
Гидридлаш
|
bet | 100/131 | Sana | 19.01.2024 | Hajmi | 9,69 Mb. | | #141266 |
Bog'liq Органик кимё мажмуа.docx 2023 y (2)Гидрид-ион манфий зарядланган водород иони, сув молекулалари электронлар билан бомбардимон килинганда хосил бўлади.
Гидридлаш (гидрогенлаш)-органик бирикмаларга водород молекуласини бириктириш.
Гидрогалогенлаш-органик бирикмаларнинг каррали богъларига водород галогенидларнинг бириктириш.
Галогенводородларнинг реаксион кобилияти куйидаги тартибда оъзгариб боради: ХФ<ХCл<ХБр<ХИ.
Гидрокрекинг-нефтнинг юкори кайнаш температурали фраксияларига, хамда паст кайнаш температурали ва тўғридан-тўғри олинган ўртача дистиллят фраксияларга бензин, реактив ва дизел ёкилгъиси, сурков мойлари, суюлтирилган газ ва бошкалар олиш максадида катализаторлар иштирокида водород таъсир эттириш жараёни.
Гидрофоб оъзаро таъсир-сув мухитида кутбсиз заррачаларни оъзаро бир-бирига кучли тортилиши. Гидрофоб ўзаро таъсирнинг сабаби шуки, сув молекулаларининг ўзаро таъсири энергияси сув молекулаларини кутбсиз молекулалар билан таъсирлашув энергиясидан катта бўлади.
Гидроформинг-юкори октан сонли бензинлар ва ароматик углеводородлар олиш максадида нефт фраксияларини каталитик кайта ишлаш. Хозирги пайтда каталитик риформингга алмаштирилган.
Гликолиз (юнонча глйкос-ширин ва лйсис-парчалаш, эритиш) углеводларни ферментлар таъсирида анаероб ногидролитик парчаланиши. Реаксия натижасида АТФ хосил боълади ва сут кислотаси хосил бўлиши билан тугайди. Гомологик катор-бир хил функсионал гурухли ва бир типдаги тузилишга эга бўлган органик бирикмалар катори.
Қаторнинг хар бир вакили кейингисидан ва олдингисидан доимий структура бирлигига фарк килади. Гудрон-нефтни атомосфера босимида ва вакуум остида 450-600 оC гача хайдаладиган фраксиялардан колган колдик. Гудрон ёпишкок суюклик ёки асфалтсимон модда. Дегидрогалогенлаш-органик бирикма молекуласидан галогенводороднинг ажралиши. Реаксия натижасида каррали боғ ёки сиклик бирикма хосил боълади.
Дезаминлаш-органик бирикма молекуласидан НХ2 гурухни ажратиб чикариш. Реаксия натижасида аминогурух бошқа гурухга алмашади ёки коъшбогъ хосил бўлади.
Десикантлар-хосилни тез пишиб етилиши ва йиғим-теримни осонлаштиришмаксадида хосил йиғиб олинишдан олдин ўсимликларнинг ер устки қисмларини қуритиш учун қўлланиладиган пестицидлар. Дефолиантлар-ўсимликларнинг баргларини тўкилиши тезлаштирувчи пестицидлар.
Дистиллятсия (лотинча-томчилаб окиш маъносини билдиради)-суюқ аралашмаларни хар хил таркибли фраксияларга ажратиш.
Суюқликлар ва улар ҳосил қилган буғларнинг таркибидаги тафовутга асосланган. Карбокатионлар-жуфт сондаги электрон тутувчи органик катионлар. Уларнинг тузилиши шартли равишда вакант электрон орбиталга эга бўлган углерод атомининг структураси сифатида каралади.
|
|
Bosh sahifa
Aloqalar
Bosh sahifa
Гидрид-ион манфий зарядланган водород иони, сув молекулалари электронлар билан бомбардимон килинганда хосил бўлади.
Гидридлаш
|