|
M. M. Hojimatov- andijon davlat universiteti kimyo kafedrasi dots., PhD
|
bet | 98/131 | Sana | 19.01.2024 | Hajmi | 9,69 Mb. | | #141266 |
Bog'liq Органик кимё мажмуа.docx 2023 y (2)Автооксидланиш-моддаларни ҳаво кислороди таъсирида ўз-ўзидан оксидланиши. Кўпинча автокаталитик жараён хисобланади. Органик моддаларнинг, масалан алдегидлар ва олефинларнинг автооксидланиши-занжирли эркин радикал реакция бўлиб, бунда оралик боскичда пероксидлар ва гидропероксидлар ҳосил бўлади.
Азинлар- 1) битта, иккита (диазин) ёки учта (триазин) азот атоми тутувчи олти аъзоли гетеротсиклик бирикмалар. Азин халкасида бошка гетероатом бўлиши ёки бошка халка билан конденсирланган бўлиши мумкин. Битта азот атомли азинларга пиридин ва хинолинни, диазинларга пиридазин, пиримидин мисол килиш мумкин.
2) Гидразинни умумий формуласи РР`C=Н-Н=CР`Р бўлган хосилалари. Қуйи алифатик азинлар суюк моддалар, юкори алифатик ва ароматик азинлар кристалл моддалардир.
Азобўёклар-молекуласи таркибида битта ёки бир нечта азогурух -Н=Н- тутувчи органик моддалар. Азогурухлар фаол метилен гурухларига эга боълган ароматик ёки гетеротсиклик бирикмаларнинг қолдиқлари тутади. Шунингдек, молекулада электронодонор ўринбосарлар ҳам бўлади. Азобўёклар одатда азобирикиш реаксияси ёрдамида олинади. Азоксибирикмалар- Р-(О-)Н+=Н-Р` таркибли бирикмалар. Цис- ва транс- изомер шаклида мавжуд боълади. Цис-изомерлар беқарорроқ, қиздирилган транс-шаклга ўтади. Ароматик азоксибирикмалар нисбатан яхши ўрганилган.
Азобирикмаларни кучсиз оксидловчилар, масалан водород пероксид билан оксидлаб ёки нитробирикмаларни ишкорий мухитда натрий этилат, мишяк (ИИИ) оксиди ёки бошка реагентлар билан қайтариб олинади. Азоксибирикмалар боъёк моддалар сифатида ишлатилади.
Азобирикиш-ароматик диазобирикмаларни ўрин олиш қобилиятига эга бўлган водород атоми тутувчи моддалар (азот тутувчилар) билан реаксияси ёрдамида азобирикмалар олиш.
Реакция 1964 йилда И.Грисс томонидан очилган бўлиб, асосан бўёклар олишда қўлланилади.
Акаритсидлар (юнонча акари-кана ва лотинча cаедо-ўлдираман маъносида) каналарга карши ишлатиладиган кимёвий моддалар ва препаратлар. Асосан ўсимликлар зараркунандаларига карши ишлатилади.
Алкалоидлар-ўсимликлардан олинадиган, асос хоссасига эга бўлган табиий бирикмалар. Алкалоидлар асосан азот тутувчи гетеротсиклик бирикмалардан иборат. Алкалоидлар гетеротсиклик асос тузилишига караб синфланади. Масалан, пиридин алкалоидлари, пурин алкалоидлари каби. Баъзан келиб чикиши ёки биологик функсияларига караб хам синфланиши мумкин.
|
| |