|
M. M. Hojimatov- andijon davlat universiteti kimyo kafedrasi dots., PhD
|
bet | 99/131 | Sana | 19.01.2024 | Hajmi | 9,69 Mb. | | #141266 |
Bog'liq Органик кимё мажмуа.docx 2023 y (2)Алициклик бирикмалар-молекуласида битта ёки бир нечта халка тутувчи карботсиклик (ароматик бирикмалардан ташкари) бирикмалар.
Алкид смолалар-кўп асосли карбон кислоталар, кўп аомли спиртлар ва бир асосли юқори спиртларнинг ўзаро таъсири натижасида ҳосил бўлган бирикмалар. Фтал ангидрид ва глитсериндан олинган алкид смолалар (глифтал смолалар) кўпроқ ишлатилади. Асосан лак-бўёк ишлаб чикаришда кўлланилади.
Аминокислоталар-бир ёки бир нечта аминогурух тутувчи органик кислоталар. Таркибидаги карбоксил ва аминогурухлар сонига қараб моноаминомонокарбон кислоталарга, моноаминодикарбон кислоталарга, диаминомонокарбон кислоталарга бўлинади. Аминогурухнинг углерод занжиридаги жойлашувига караб ва х.к. аминокислоталарга хам бўлинади.
Ацеталлар ва кеталлар-бекарор геминал диолларнинг оддий эфирлари, гидратланган алдегидлар ёки кетонларнинг эфирлари.
Флотореагентлар, пластификаторлар, синтетик ювувчи воситалар, гербитсидлар ва бошка моддалар сифатида ишлатилади.
Ациклик бирикмалар-очик углерод занжирли органик бирикмалар. Энг содда вакили алифатик углеводородлар хисобланади.
Винилогия-туташ кўшбоғлар системаси бўйича атомлар ва атомлар гурухларининг оъзаро таъсири ўтказилиши ходисаси.
Винилоглар, яъни Х-(C=C)н-Й типидаги бирикмалар оъхшаш кимёвий хоссаларга эга бўлади. Масалан, хлорангидридлардаги хлор атомининг харакатчанлиги 7-хлор-винилкетонларда хам сакланиб колади.
Йўлдош газлар-нефт билан бирга чиқадиган газсимон углеводородлар. Ушбу газлар нефт таркибида эриган холатда боълади ва нефтни казиб олишда босим пасайиши натижасида ажралиб чикади. Газ-нефт онларида 1 тонна нефтга 30-300 м3 газ тўғри келади. Нефтни кайта ишлаш газлари- нефтни кайта ишлашда хосил боъладиган газлар. Бундай газлар икки турга бўлинади:
1) тўйинган углеводоролар ва водородга бой бўлган газлар; 2) тўйинмаган углеводородларга бой бўлган газлар.
Табиий ёнувчи газлар-тоғ жинсларининг ёриклари ва бўшликларини тўлдирувчи, тупрокларда таркалган, нефт ва қатлам сувларида эриган углеводородларнинг табиий аралашмаси. Табиий газлар куйидаги турларга бўлинади:
1) соф газ қудуқларидан олинадиган табиий газлар, асосий таркибий кисми - метан (99 % гача);
2) йўлдош нефт газлари;
3) газ-конденсат конларининг газлари;
4) каттик газ гидратлари, метан ва унинг гомологларидан ташкари парафинлар, нафтенлар ва ароматик углеводородлар хам бўлади.
|
| |