• Тетрахлорметан
  • M. M. Hojimatov- andijon davlat universiteti kimyo kafedrasi dots., PhD




    Download 9,69 Mb.
    bet29/131
    Sana19.01.2024
    Hajmi9,69 Mb.
    #141266
    1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   131
    Bog'liq
    Органик кимё мажмуа.docx 2023 y (2)

    Метиленхлорид (дихлорметан)-сувда кам эрийдиган, наркотик таъсирга эга бўлган рангсиз суюқлик. Метанни хлорлаб олинади.
    Метиленхлорид полимерларни эритувчиси сифатида ишлатилади.
    Хлороформ- сувда кам эрийдиган, наркотик ва оғриқ қолдирувчи таъсирга эга бўлган рангсиз суюқлик. Саноатда этилспиртини хлорли оҳак билан хлорлаб олинади.
    Хлороформ ёғларни, смолаларни ва каучукни яхши эритади. Саноатда фреонлар олишда ишлатилган.
    Хлороформ ҳавода, айниқса ёруғлик таъсирида оксидланиб заҳарли газ-фосген ҳосил қилади. Шунинг учун хлороформ оғзи яхши ёпиладиган қорамтир шиша идишларда сақланади.
    Тетрахлорметан- сувда кам эрийдиган рангсиз суюқлик. Саноатда метанни ёки углерод сульфидни хлорлаб олинади.

    CS2 + 3Cl2 → CCl4 + S2Cl2


    Тетрахлорметан ёғлар, мойлар ва смолаларни эритувчиси сифатида, ҳамда органик синтезда ишлатилади. Тетрахлорметан заҳарли, жигар ва буйракни шикастлайди.


    Дихлорэтан (1,2-дихлорэтан)-рангсиз суюылик, сувда кам эрийди. Сув билан 71,5 oC да қайнайдиган азеотроп аралашма ҳосил қилади.
    Саноатда этиленни хлорлаб олинади. Эритувчи сифатида ва органик синтезда винилхлорид, этилендиамин ва бошқа бирикмаларни олишда ишлатилади.
    Дихлорэтан ҳам наркотик таъсирга эга, лекин заҳарли, жигарни шикастлайди.
    Фреонлар-рангсиз газ ёки суюқ моддалар бўлиб, совутиш ускуналарида қўлланилган. Хозирда фреонларни ишлаб чиқариш тўхтатилган.
    Фреонлар тегишли хлоралканлардан олинади. дифторхлорметан органик синтезда тетрфторэтилен олшида ишлатилади.
    Гексахлорциклогексан-рангсиз кристалл модда. 8 хил фазовий изомери маълум. Ушбу изомерлар ичида γ-изомери (линдан) энг муҳим вакили ҳисобланади.
    Бензол фотокимёвий хлорланганда изомерлар аралашмаси ҳосил бўлади. Аралашмадаги γ-изомернинг миқдори 10-18 % ни ташкил қилади.



    Бирикма

    Маркаси

    ТҚ oC

    Қайнаш температурасида буғланиш иссиқлиги (кЖ/мол)

    CCl3F

    Ф-11

    23,8

    182,1

    CCl2F2

    Ф-12

    -29,8

    167,1

    CHClF2

    Ф-22

    -40,8

    234,1

    C2Cl2F4

    Ф-114

    3,6

    137,3

    C2ClF5

    Ф-115

    -38,0




    Гексахлорциклогексанлар аралашмаси қишлоқ хўжалигида “гексахлоран” номи билан кучли инсектицид яифатида ишлатилган. Энг самаралиси γ-изомер ҳисобланади. Хозирги вақтда заҳарли таъсири мавжудлиги ва тупроқда ва тирик организмларда тўпланиши муносабати билан гексахлоран амалда қўлланилмайди.




    Download 9,69 Mb.
    1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   131




    Download 9,69 Mb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    M. M. Hojimatov- andijon davlat universiteti kimyo kafedrasi dots., PhD

    Download 9,69 Mb.