Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
296
бўғинли, сўнгра уч бўғинли ва шу тартибда давом эттириши ҳам
фикримизнинг исботи бўла олади.
Ҳар қандай тилнинг ўз қатлам сўзлари дейилганда, шу тилнинг қадимий
товушлари ўз қатлам сўзлари таркибидаги иштироки қатъий таъминланган
бўлади, бу товушларнинг иштироки шу тилнинг бўғин
тизими билан
қатъийлашади. Ўзбек тилининг қадимий товушлари дейилганда, ундош
товушларнингжарангли жарангсизлик
белгиси назарда тутилади ва
диалектал(шева) вариантлари билан исботланади. Бўғин тизим унли ва унли-
ундош муносабати асосига қурилади. Ўзбек тилининг бўғин тизими 1) унли(V
- вокализм), 2)ундош(C - консонант)-унли(V), 3)унли(V)-ундош(C), 4)
ундош(C)-унли(V)-ундош(C) тарзда намоён бўлади.
1)
о–на, о–та, о–ла, а–на, а–ка, у–ка, у–ни (V – CV)
2)
ма–на, са–на, қа–ни, шу–ми, қа-ра (CV - CV)
3)
ол-ма, уш-ла, ин-да, ўз-га, эр-та (CV - CV)
4)
бор, бер, бур, тур, қоч, кет (CVC)
Ҳар қандай тилдаги туб сўзлар шу тил сўз туркумларининг барчасини,
мустақил сўз туркумлари – от, сифат, сон, олмош, феъл, равиш, ёрдамчи сўз
туркумлари – кўмакчи, боғловчи, юклама, ундов ва тақлид, модал сўзларнинг
асосини ташкил қилади.
Тилларнинг ўзаро алоқалари миллат ва давлатларнинг ўзаро
қўшничилик, ҳамкорлик, иқтисодий, маънавий-маданий, сиёсий мафкуравий,
адабиёт-санъат, фан-техника, диний алоқалари билингвистик факторларга
айланади.Сўз ўзлаштиришда ўзга тилдаги сўзнинг ўз тилдаги муқобил
варианти топилади, ўз тил муқобил варианти топилмаган тақдирда ўзга тил
варианти қабул қилинади. Сўз ўзлаштириш
икки хил, сўз айнан қабул
қилинади, ёки сўз маъноси таржима, калька қилинади.
Ручка – ручка, перо –
перо, компьютер – компьютер, стол – стол...
Спутник – йўлдош, гласный – унли, согласный – ундош, одноклассник –
синфдош, однополчан – қуролдош, сослужиший – хизматдош...
Муайян бир тилдаги сўзлар қадамийлик даражасига кўра қайси тилдан
ўзлашгани ёки қайси тилга мансублигини мушкул бўлиб қолади, бунда мазкур
сўзнинг этимологияси илмий ҳақиқатдан узилган бўлади. Масалан, ўзбек
тилидаги қадимий жой номлари Хоразм, Бухоро, Варахша, қадимий асбоб-
ускуна, ҳунар, соҳага тааллуқли сўз ва номларнинг
илмий этимологиясини
аниқлаш анча мушкул.