Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
295
QIYOSIY VA TARIXIY TILSHUNOSLIK
ЎЗБЕК ТИЛИНИНГ ЎЗ ВА ЎЗЛАШГАН ҚАТЛАМИ
Қодиров Зиёиддин Мамадалиевич
филология
фанлари номзоди, доцент
Андижон давлат университети
Ҳар қандай
тилнинг энг марказий, энг қадимий, энг навқирон ва энг
рационал бирлиги сўз ҳисобланади. Муайян бир тилдаги мавжуд сўзларнинг
йиғиндиси шу тилнинг луғат фондини ёки шу
тилнинг лексикасини ташкил
этади. Дунёда ҳеч бир тил йўқки, у ўзи мустақил, “автоном” яшаса ва
ривожланса, бугунги кунда дунёда етти мингга яқин тил мавжуд бўлиб, улар
ўзаро бир бирлари билан мунтазам алоқада бўлади. Бундай алоқа,
биринчи
навбатда, тилларнинг луғат фондида, лексиконида кўринади. Дунёнинг қай
бир нуқтасида илм-фан, санъат, техника ва бошқа соҳаларда кашфиёт, янгилик
содир бўлса, у шу миллат тилида ўз аксини топади. Бошқа тилларда шу
тушунчанинг муқобил варианти топилади, агар муқобил варианти бўлмаса,
кашфиёт
яратилган тилдаги вариант, сўз, ном қабул қилинади. Кашфиёт-
янгиликнинг муқобил варианти бир тилда бўлиши мумкин, бошқа тилда
бўлмаслиги мумкин. Муқобил варианти бор тиллар ўз вариантини, муқобил
варианти йўқ тиллар ўзга, асл вариантни қабул қилишга мажбур бўладилар.
Алжабр, Алкухл(алкогол), макруҳ, компьютер, поезд, велосипед, агроном,
фермер, кластер...
Шу аснога кўра тилдаги мавжуд сўзлар иккига – ўз(туб) сўзларга ва
ўзлашма(олинма) сўзларга бўлинади.