Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
85
Мисол тариқасида Menschen A1. 1 дарслигининг
биринчи мавзуси
„Hallo! Ich bin Nicole…“ деб номланган ва унда берилган таянч расм
талабаларни эркин фикрлашга, маълум вазиятлар билан боғлаб фаразлар
қилишга ундайди. Яъни, дарслик А1 даражага мўлжаллангани учун, расмда
кимни кўряпсиз? нима деб ўйлайсиз, суҳбатдошлар нима ҳақида гаплашаётган
бўлиши мумкин? сизга бу манзара танишми? каби саволлар билан талабаларга
ўзбек тилида мурожаат қилиш мумкин.
Бунда талабалар эркин фикрлаб,
расмга ўз муносабатини билдиради.
Саломлашув турлари акс этган расмда талабаларга: “Расмларда қандай
вазият ифодаланган? Вазиятдан келиб чиқиб, ўзбек тилидаги саломлашув ва
хайрлашув шаклларининг эквивалентларини топинг. Ўзбекистонда қўл бериб
саломлашишдан бошқа яна қандай саломлашиш кўринишлари мавжуд? каби
саволлар бериб, бу саволларга талабаларнинг ўзидан жавоб олиш мумкин.
Нутқни ифодалашга доир машқларда ўрганилаётган тилнинг она тили
билан қиёси ҳамда маданият ва тил мулоқот вазиятларида қай даражада бир-
бирига боғлиқ эканлиги ҳақида гап кетади (мурожаат шакллари, ҳурмат
шакллари, таъқиқланган мавзу (табу)лар, лисоний умумийликлар,
грамматика).
Немис тили 3 мамлакат, яъни,
Германия, Австрия ва Швейцариянинг
давлат тили бўлгани сабабли, луғатда шу учта давлатдаги салом ва хайр
сўзлари ифодаланган жумлаларни талабаларга таништириш зарур. Шу аснода
талабалар маданиятлараро мулоқотнинг вербал вазиятларида ушбу сўзлар
қайси вазиятларда қўлланиши ҳақида маълумотга эга бўладилар.
Китобнинг 7-саҳифасидаги 6-машқда мурожаатнинг сен ёки сиз
шаклларига оид расмлар ифодаланган. 3-расмда ифодаланган оилавий
муносабатларга талабалар ўзбек менталитетидан келиб чиққан ҳолда „
Sie“,
яъни, „
сиз“ шаклини қўллаш зарурлигини айтишади. Лекин немис
маданиятида оила аъзолари ким бўлишидан қатъий назар, „сен“ („du“) деб
мурожаат қилинади.
Инглиз тилини мутахассислик сифатида ўрганувчи талабаларга
мурожаатнинг „сен“ ёки „сиз“ шакллари ўргатилганда ҳам „du“ („сен“) ўрнига
„Sie“ („сиз“), ёки аксинча қўллаш ҳолатлари кузатилади. Чунки инглиз тилида
мурожаат шакли фақат „
you“ бўлиб, „
сен“ учун ҳам, „
сиз“ учун ҳам шу сўз
қўлланади.
Дарсликда тилларни таққослаш учун ҳам машқлар мавжуд бўлиб,
талабалар ўз она тилини ўрганилаётган тил билан қиёслаш
имконига эга
бўладилар. Масалан: ўзбек тилида “Danke” (раҳмат) нима дегани? “Auf
Wiedersehen” (кўришгунча хайр) нима дейилади? Она тилингизда артикль
борми? Яна Menschen A1. 1. Arbeitsbuch (Иш китоби)нинг Lernwortschatz, яъни
Tilshunoslikdagi zamonaviy yo
‘
nalishlar: muammo va yechimlar
86
луғат саҳифасига мурожаат қилсак, барча сўзлар немис тилида берилган ва
“Wie heißen die Wörter in Ihrer Sprache? Übersetzen Sie. ” (“Бу сўзлар сизнинг
тилингизда қандай номланади? Таржима қилинг. ”) топшириғи берилган. Бу
каби топшириқлар талабаларга немис тилини она тили билан таққослаб
ўрганишга имкон яратади.
Маданиятларни таққослаш учун машқларда дарс жараёнида
маданиятларни таққослаш ҳақида гап боради. Дарслик талабаларга ўз
маданияти ва ўзга маданиятларни таққослашга,
янги билимлар базасини
шакллантириш ва шахсий тажрибаларини ўртоқлашишга имкон яратади
14-саҳифадаги „Ich bin Journalistin. “ мавзусида берилган 13-машқ
матнига эътибор берсак, маданиятлараро тафовутларнинг гувоҳи бўламиз.
Немис халқи оила масаласига ўзбек миллатичалик катта аҳамият беришмайди.
Улар учун никоҳсиз ҳам оила бўлиб яшаш оддий ҳолат.
Ich heiße Marie Durant und komme aus Luxemburg. Momentan lebe ich in
Heidelberg. Ich arbeite hier als Journalistin. Ich bin nicht verheiratet, aber ich lebe
mit meinem Partner zusammen. Er heißt Steven und ist zurzeit arbeitslos. Wir haben
ein Kind. Julie ist jetzt schon drei Jahre alt.
Фикримизни ойдинлаштириш мақсадида матн таржимасига эътибор
қаратамиз. “Менинг исм-шарифим Мари Дюран ва Люксембургдан келганман.
Айни пайтда Хайделбергда яшайман. Бу ерда журналист бўлиб ишлайман.
Турмуш қурмаганман, лекин партнёрим билан бирга яшайман. Унинг исми
Стивен ва ҳозирда ишсиз. Бизнинг бир фарзандимиз бор. Жули ҳозир 3 ёшда.
” Талабалар билан матн устида ишлаганимизда маданиятлараро
тушунмовчиликларнинг гувоҳи бўлдик. Чунки ўзбек
менталитетидан келиб
чиққан ҳолда “Турмуш қурмаганман, лекин партнёрим билан бирга яшайман.
” гапидан кейин келган “Бизнинг бир фарзандимиз бор. ” жумласи кўпчилик
талабаларда “бола асраб олишганми?” қабилидаги саволни келтириб чиқарди.
Ўзбек маданиятидаги аввал турмуш қуриб, кейин фарзанд кўриш тушунчаси
немис маданиятида бутунлай ўзгача ҳолатда акс этади. Оилавий
муносабатларда қонуний ёки шаръий никоҳда бўлиш немис маданиятида катта
аҳамият касб этмайди. Матнда берилган “Унинг исми Стивен ва ҳозирда
ишсиз. ” жумласи ўзбек маданиятида табу (таъқиқланган) мавзу ҳисобланиб,
ўзбеклар оиланинг эркагини ишсиз деб аташни ҳурматсизликка йўйишади.
Бизнинг фикримизча, маҳаллий дарсликлар яратиш чоғида ўзбек
муаллифлари ҳар икки миллат менталитетининг ана шу жиҳатларига эътибор
қаратиши зарур.