Мавзу ахборот хавфсизлиги




Download 117 Kb.
bet3/11
Sana11.06.2024
Hajmi117 Kb.
#262488
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
ахб хавфсизлиги маъруза

конфиденциаллик — иншончлилиги, тарқатилиши мумкин эмаслиги, маҳфийлиги кафолати;

  • яхлитлик (тўлалик) — ахборот бошланғич кўринишда эканлиги, яъни уни сақлаш ва уатишда руҳсат этилмаган ўзгаришлар қилинмаганлиги кафолати; бу банднинг бузилиши ахборотни соҳталаштириш дейилади;

  • аутентификация — ахборот заҳираси эгаси деб эълон қилинган шахс ҳақиқатан ҳам ахборотнинг эга­си эканлигига бериладиган кафолат; бу банднинг бузилиши хабар муаллифини соҳталаштириш дейилади;

  • апелляция қилишлик — етарлича мураккаб ка­тегория, лекин электрон бизнесда кенг қўлланилади. Керак бўлганда хабарнинг муаллифи кимлигини исботлаш мумкинлиги кафолати.

    Юқоридагидек, ахборот тизимига нисбатан қуйидагича таснифни


    келтириш мумкин:

    • ишончлилик — тизим меъёрий ва ғайримеъёрий холларда режалаштирилганидек ўзини тутишлик кафо­лати;

    • аниқлилик — ҳамма буйруқларни аниқ ва тўлиқ бажариш кафолати;

    • тизимга киришни назорат қилиш — турли шахс гуруҳлари ахборот манбааларидан фойдаланиш тартиби турличалиги ва бундай фойдаланиш тартибини чеклашлар доим бажарилишлик кафолати;

    • назорат қилиниши — исталган пайтда дастур мажмуасининг хохлаган қисмини тўлиқ текшириш мумкинлиги кафолати;

    • идентификациялашни назорат қилиш — ҳозир тизимга уланган мижоз аниқ ўзини ким деб атаган бўлса, аниқ ўша эканлигининг ишонч ҳосил қилиш кафолати;

    • қасддан бузилишларга тўсқинлик — олдиндан келишилган меъёрлар чегарасида қасддан ҳато киритилган маълумотларга нисбатан тизимнинг олдиндан келишилган ҳолда ўзини тутиши.

    Ахборотни ҳимоялашнинг мақсадлари қуйидагилардан иборат:



    • ахборотнинг ўрнатилган тартибга зид равишда ошкор бўлишини, ўғирланишини, йўқотилишини, ўзгартирилишини, соҳталаштирилишни олдини олиш;

    • шахсга, жамиятга, давлат ҳавфсизлилигига бўлган ҳавф-хатарнинг олдини олиш;

    • ахборотни йўқ қилиш, ўзгартириш, соҳталаштириш, нусха кўчириш, тўсиқлаш бўйича руҳсат этилмаган ҳаракатларнинг олдини олиш;

    • ҳужжатлаштирилган ахборотнинг миқдори сифатида ҳуқуқий тартибини таъминловчи, ахборот заҳираси ва ахборот тизимига ҳар қандай ноқонуний аралашувларнинг кўринишларининг олдини олиш;

    • ахборот тизимида мавжуд бўлган шахсий маълумотларнинг шахсий маҳфийлигини ва конфиденциаллигини сақловчи фуқароларнинг конституцион ҳуқуқларини ҳимоялаш;

    • давлат сирини, конунчиликка мос ҳужжатлаштирилган ахборотнинг конфиденциаллигини сақлаш;

    • ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминловчи воситаларни яратиш, ишлаб чиқиш ва қўллашда субъектларнинг ҳуқуқларини таъминлаш.




    Download 117 Kb.
  • 1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




    Download 117 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Мавзу ахборот хавфсизлиги

    Download 117 Kb.