Ахборот тизимларида маълумотларга насбатан хавф-хатарлар
Компьютер тизими (тармоғи) га зиён етказиши мумкин бўлган шароит, ҳаракат ва жараёнлар компьютер тизими (тармоғи) учун хавф-хатарлар деб ҳисобланади.
Автоматлаштирилган ахборот тизимларига тасодифий таъсир кўрсатиш сабаблари таркибига қуйидагилар киради.
Маълумки, компьютер тизими (тармоғи) нинг асосий компонентлари – техник воситалари, дастурий-математик таъминот ва маълумотлардир.
Назарий томондан бу компонентларга нисбатан тўрт турдаги хавфлар мавжуд, яъни узилиш, тутиб қолиш, ўзгартириш ва соҳталаштириш.
Узилиш – бирор мақсадда ташқи ножўя ҳаракатларни (жараёнларни) бажариш учун кечаётган жарённи вақтинча марказий процессор қурилмаси ёрдамида тўҳтатишдир, уларни бажаргандан сўнг процессор олдинги ҳолатга қайтади ва тўҳтатиб қўйилган жараён давом эттирилади. Ҳар бир узилиш тартиб рақамига эга, унга асосан марказий процессор қурилмаси қайта ишлаш учун қисм-дастурни қидириб топади. Процессорлар икки турдаги узилишлар билан ишлашни вужудга келтириши мумкин: дастурий ва техник. Бирор қурилма фавқулодда хизмат кўрсатилишига муҳтож бўлса, унда техник узилишлар пайдо бўлади. Одатда бундай узилиш марказий процессор учун кутилмаган ҳодисадир. Дастурий узилишлар асосий дастурлар ичида процессорнинг махсус буйруқлари ёрдамида бажарилади. Дастурий узилишда дастур ўз-ўзини вақтинча тўҳтатиб, узилишга тааллуқли жараённи бажаради.
Тутиб олиш – ғаразли шахслар дастурий воситалар ва ахборотларнинг турли магнитли ташувчиларига рухсатсиз киришни амалга оширадилар. Дастур ва маълумотлардан ноқонуний нусҳа олиш, компьютер тармоқлари алоқа каналларидан номуаллифлик ўқишлар ва ҳоказо ножўя ҳаракатлар тутиб олиш жараёнларига мисол бўла олади.
Ўзгартириш – ушбу жараён ёвуз ниятли шахс нафақат компьютер тизими компонентларига (маълумотлар тўпламларига, дастурларга, техник элементларига) руҳсатсиз киришни қўлга киритади, балки улар билан манипуляция (ўзгартиришлар) ҳам қилади. Масалан, ўзгартириш сифатида ғаразли шахснинг маълумотлар тўпламидаги маълумотларни ўзгартириши, ёки умуман копьютер тизими файлларини ўзгартириши, ёки қандайдир қўшимча ноқонуний қайта ишлашни амалга ошириш мақсадида фойдаланилаётган дастурнинг кодини ўзгартириши тушунилади;
Соҳталаштириш – жараён саналиб, унинг ёрдамида ғаразли шахслар тизимда ҳисобга олинмаган вазиятларни ўрганиб, ундаги камчиликларни аниқлаб, кейинчалик ўзига керакли ҳаракатларни амалга ошириш мақсадида тизимга қандайдир соҳта жараённи ёки тизим ва бошқа фойдаланувчиларга соҳта маълумотларни юборади.
|