• Ахборот хавфсизлигини таъминлаш.
  • Логин тушунчаси.
  • Парол тушунчаси.
  • Авторизация тушунчаси.
  • Рўйхатдан ўтиш тартиби.
  • Логин ва паролга эга бўлиш шартлари.
  • Криптобардошли калитлар ишлаб чиқариш мақсади




    Download 117 Kb.
    bet8/11
    Sana11.06.2024
    Hajmi117 Kb.
    #262488
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
    Bog'liq
    ахб хавфсизлиги маъруза

    Криптобардошли калитлар ишлаб чиқариш мақсади калит блокини ташкил этувчи элементлар (битлар ёки байтларнинг) тасодифийлигини таъминлашдан иборат.


    Ахборот хавфсизлигини таъминлаш. Ахборот хавфсизлигини таъминлаш – бу фойдаланувчининг ахборотларини ҳимоялашга қуйилган меъёр ва талабларни бажаришидир. Ахборот хавфсизлиги эса бу ахборот фойдаланувчиларига ва кўплаб ахборот тизимларига зарар келтирувчи табиий ёки сунъий характерга эга тасодифий ва уюштирилган таъсирлардан ахборотларни ва ахборот коммуникация тизим объектларининг ҳимояланганлигидир.
    Логин тушунчаси. Логин – шахснинг, ўзини ахборот коммуникация тизимига таништириш жараёнида қўлланиладиган белгилар кетма-кетлиги бўлиб, ахборот коммуникация тизимидан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлиш учун фойдаланилувчининг махфий бўлмаган қайд ёзуви ҳисобланади.
    Парол тушунчаси. Парол – унинг эгаси ҳақиқийлигини аниқлаш жараёнида текширув ахбороти сифатида ишлатиладиган белгилар кетма-кетлиги. У компьютер билан мулоқот бошлашдан олдин, унга клавиатура ёки идентификация картаси ёрдамида киритиладиган ҳарфли, рақамли ёки ҳарфли-рақамли код шаклидаги маҳфий сўздан иборат.
    Авторизация тушунчаси. Авторизация – фойдаланувчининг ресурсдан фойдаланиш ҳуқуқлари ва рухсатларини текшириш жараёни. Бунда фойдаланувчига ҳисоблаш тизимида баъзи ишларни бажариш учун муайян ҳуқуқлар берилади. Авторизация шахс ҳаракати доирасини ва у фойдаланадиган ресурсларни белгилайди.
    Рўйхатдан ўтиш тартиби. Рўйхатдан ўтиш – фойдаланувчиларни рўйхатга олиш ва уларга дастурлар ва маълумотларни ишлатишга ҳуқуқ бериш жараёни. Айрим веб-сайтлар фойдаланувчиларга қўшимча хизматларни олиш ва пуллик хизматларга обуна бўлиш учун рўйхатдан ўтишни, яъни ўзи ҳақида айрим маълумотларни киритишни (анкета тўлдиришни) ҳамда логин ва парол олишни таклиф қиладилар. Фойдаланувчи рўйхатдан ўтгандан сўнг тизимда унга қайд ёзуви (account) яратилади ва унда фойдаланувчига тегишли ахборотлар сақланади.
    Логин ва паролга эга бўлиш шартлари. Бирор шахс ўзининг логин ва паролига эга бўлиши учун у биринчидан ахборот коммуникация тизимида руйхатдан ўтган бўлиши керак ва шундан сўнг у ўз логини ва паролини ўзи ҳосил қилиши ёки тизим томонидан берилган логин паролга эга бўлиши мумкин. Логин ва пароллар маълум узунликдаги белгилар кетма-кетлигидан ташкил топади. Логин ва паролларнинг узунлиги ва қийинлиги унинг қанчалик хавфсизлигини яъни бузиб бўлмаслигини таъминлайди.

    Download 117 Kb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




    Download 117 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Криптобардошли калитлар ишлаб чиқариш мақсади

    Download 117 Kb.