Тармоқ ҳавфсизлигини назорат қилиш воситалари
Замонавий ахборот – коммуникацион технологияларининг ютуқлари ҳимоя услубларининг бир қатор зарурий инструментал воситаларини яратиш имконини берди.
Ахборотларни ҳимояловчи инструментал воситалар деганда дастурлаш, аппарат-дастурий ва аппарат-техник воситалар тушунилади. Уларнинг функционал тўлдирилиши ҳавфсизлик хизматлари олдига қўйилган ахборотларни ҳимоялаш масалаларини ечишда самаралидир. Ҳозирги кунда тармоқ ҳавфсизлигини назорат қилиш техник воситаларининг жуда кенг спектри ишлаб чиқарилган.
АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН АХБОРОТ ТИЗИМЛАРИДА МАЪЛУМОТЛАРГА НИСБАТАН ХАВФЛАР
Ахборот-коммуникация тизимларида ҳимоялаш зарурияти.
Ахборотни ҳимоялаш тизими.
Ташкилотлардаги ахборотларни ҳимоялаш.
Ҳимоялаш тизимининг комплекслилиги.
Ахборотларни ташкилий ҳимоялаш элементлари.
Ахборот тизимларида маълумотларга насбатан ҳавф-хатарлар.
Ахборотни ҳимоялаш тизимининг асосий масалалари.
Ахборот-коммуникация тизимларида ҳимоялаш зарурияти
Ахборот – коммуникацион технологияларининг оммавий равишда қоғозсиз – электрон маълумот алмашинуви асосда бошқарилиши сабабли ахборот ҳавфсизлигини таъминлаш мураккаблашиб ва муҳимлашиб бормоқда. Шунинг учун ҳам электрон маълумот алмашинуви ахборот тизимларида ахборотни ҳимоялашнинг янги замонавий технологияси пайдо бўлмоқда. DataQuest компаниясининг маълумотига кўра, 1996-2000 йилларда ахборот ҳимояси воситаларининг сотувдаги ҳажми 13 млрд. АҚШ долларига тенг бўлган.
Ахборотни ҳимоялаш тизими
Ахборотнинг заиф томонларини камайтирувчи ахборотга рухсат этилмаган киришга, унинг чиқиб кетишига ва йўқотилишига тўсқинлик қилувчи ташкилий, техник, дастурий, технологик ва бошқа восита, усул ва чораларнинг комплекси — ахборотни ҳимоялаш тизими дейилади.
Ахборот эгалари ҳамда ваколатли давлат органлари шахсан ахборотнинг қимматлилиги, унинг йўқотилишидан келадиган зарар ва ҳимоялаш механизмининг нархидан келиб чиққан ҳолда ахборотни ҳимоялашнинг зарурий даражаси ҳамда тизимнинг турини, ҳимоялаш усуллар ва воситаларини аниқлашлари зарур. Ахборотнинг қимматлилиги ва талаб қилинадиган ҳимоянинг ишончлилиги бир-бири билан бевосита боғлиқ.
Ҳимоялаш тизими узлуксиз, режали, марказлаштирилган, мақсадли, аниқ, ишончли, комплексли, осон мукаммаллаштириладиган ва кўриниши тез ўзгартириладиган бўлиши керак. У одатда барча экстремал шароитларда самарали бўлиши зарур.
|