• Вирусларга қарши курашиш усуллари.
  • Вирусларнинг турлари ва вазифалари




    Download 117 Kb.
    bet10/11
    Sana11.06.2024
    Hajmi117 Kb.
    #262488
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
    Bog'liq
    ахб хавфсизлиги маъруза

    Вирусларнинг турлари ва вазифалари. Вирусларни қуйидаги асосий аломатлари бўйича туркумлаш мумкин:

    • яшаш макони;

    • операцион тизим;

    • ишлаш алгоритми хусусияти.

    Компьютер вирусларини яшаш макони, бошқача айтганда вируслар киритилувчи компьютер тизими объектларининг хили бўйича туркумлаш асосий ва кенг тарқалган туркумлаш ҳисобланади.
    Файл вируслар турли усуллар билан бажарилувчи файлларга киритилади (энг кўп тарқалган вируслар хили), ёки файл йўлдошлар (компаньон вируслар) яратади ёки файлли системаларни (link-вируслар) ташкил этиш хусусиятидан фойдаланади.
    Юклама вируслар ўзини дискнинг юклама секторига (boot - секторига) ёки винчестернинг тизимли юкловчиси (Master Boot Record) бўлган секторга ёзади. Юклама вируслар тизим юкланишида бошқаришни олувчи дастур коди вазифасини бажаради.
    Макровируслар ахборотни ишловчи замонавий тизимларнинг макродастурларини ва файлларини, хусусан MicroSoft Word, MicroSoft Excel ва ҳ. каби оммавий муҳаррирларнинг файл-хужжатларини ва электрон жадвалларини заҳарлайди.
    Тармоқ вируслари ўзини тарқатишда компьютер тармоқлари ва электрон почта протоколлари ва командаларидан фойдаланади. Баъзида тармоқ вирусларини "қурт" хилидаги дастурлар деб юритишади. Тармоқ вируслари Internet-қуртларга (Internet бўйича тарқалади), IRC-қуртларга (чатлар, Internet Relay Chat) бўлинади.
    Компьютер вирусларининг вазифалари, одатда, тўрт босқични ўз ичига олади:

    • вирусни хотирага юклаш;

    • қурбонни қидириш;

    • топилган қурбонни заҳарлаш;

    • деструктив функцияларни бажариш.

    Вирусларга қарши курашиш усуллари. Ҳозирги кунда компьютер вирусларини аниқлаш ва улардан ҳимояланиш учун махсус дастурларнинг бир неча хиллари ишлаб чиқилган бўлиб бу дастурлар компьютер вирусларини аниқлаш ва йўқотишга имкон беради. Бундай дастурлар вирусга қарши дастурлар ёки антивируслар деб юритилади. Антивирус дастурларига AVP, Doctorweb, Nod32 дастурларини киритиш мумкин. Умуман барча вирусга қарши дастурлар заҳарланган дастурлар ва юклама секторларнинг автоматик тарзда тикланишини таъминлайди.
    Вирусларга қарши курашишнинг асосан қуйидаги усуллари мавжуд:

    1. Мунтазам профилактика ишларини, яъни вирусга текширув ишларини олиб бориш.

    2. Таниқли вирусни зарарсизлантириш.

    3. Таниқли бўлмаган вирусни зарасизлантириш.


    Download 117 Kb.
    1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




    Download 117 Kb.

    Bosh sahifa
    Aloqalar

        Bosh sahifa



    Вирусларнинг турлари ва вазифалари

    Download 117 Kb.