|
Мавзу ахборот хавфсизлиги
|
bet | 9/11 | Sana | 11.06.2024 | Hajmi | 117 Kb. | | #262488 |
Bog'liq ахб хавфсизлиги маърузаЛогин ва паролни бузиш. Логин ва паролни бузиш – бу бузғунчининг бирор бир мақсад йўлида ахборот коммуникация тизими объектларидан фойдаланиш учун қонуний тарзда фойдаланувчиларга тегишли логин ва паролларини бузишдир. Бунда махсус дастур ёрдамида логин ва пароллар генерация қилиб топилади. Логин ва паролларнинг узунлиги бу жараённинг узоқ вақт давом этишига ёки генерация қилаолмасилигига ишора бўлади.
Логин ва паролни ўғирлаш. Логин ва паролни ўғирлаш – бу фойдаланувчиларнинг маҳфий маълумотлари бўлган логин ва паролларга эга бўлиш мақсадида амалга ошириладиган интернет фирибгарлигининг бир туридир. Бу машҳур брендлар, масалан, ижтимоий тармоқлар, банклар ва бошқа сервислар номидан электрон хатларни оммавий жўнатиш йўли орқали амалга оширилади. Хатда одатда ташқи кўриниши асл сайтдан фарқ қилмайдиган сайтга тўғри ишорат мавжуд бўлади. Бундай сайтга ташриф буюрган фойдаланувчи фирибгарга аккаунтлар ва банк ҳисоб рақамларига кира олишга эга бўлишга имкон берувчи муҳим маълумотларни билдириши мумкин. Фишинг – ижтимоий инженериянинг бир тури бўлиб, фойдаланувчиларнинг тармоқ хавфсизлиги асосларини билмаслигига асосланган. Жумладан, кўпчилик оддий фактни билишмайди: сервислар қайд ёзувингиз маълумотлари, пароль ва шу каби маълумотларни юборишни сўраб ҳеч қачон хат юбормайди.
Ресурслардан рухсатсиз фойдаланиш ва унинг оқибатлари. Ахборот-коммуникация тизимининг ихтиёрий таркибий қисмларидан бири бўлган ҳамда ахборот тизими тақдим этадиган имконият мавжуд бўлган ресурслардан белгиланган қоидаларга мувофиқ бўлмаган ҳолда фойдаланишни чеклаш қоидаларига риоя қилмасдан фойдаланиш – бу ресурслардан рухсатсиз фойдаланиш тоифасига киради. Бундай фойдаланиш натижасида қуйидаги оқибатлар юзага келиши мумкин:
ахборотнинг ўғирланиши;
ахборотни ўзгартириш;
ахборотнинг йўқотилиши;
ёлғон ахборотни киритиш;
ахборотни қалбакилаштириш ва ҳ.к.
Компьютер вируси. Компьютер вируси – бу ўз-ўзидан кўпаювчи, компьютер тармоқлари ва ахборот ташувчилари орқали эркин тарқалувчи, ҳамда компьютер ва унда сақланаётган ахборот ва дастурларга зарар етказувчи дастур коди ёки командалар кетма-кетлиги ҳисобланади. Компьютер вируслари қуйидаги хоссаларга эга: ўзидан нусха кўчириш, ахборотдан рухсатсиз фойдаланишни амалга ошириш. У ўзининг нусхаларини компьютерларда ёки компьютер тармоқларида қайта кўпайтириб ва тарқатиб, ҳамда қонуний фойдаланувчилар учун номақбул ҳаракатларни бажаради. Вирус, аксарият ҳолларда носозлик ва бузилишларга сабаб бўлади ва бирор ҳодиса юз бериши билан, масалан, аниқ куннинг келиши билан ишга туширилиши мумкин.
|
| |