|
Мавзу ахборот хавфсизлиги
|
bet | 2/11 | Sana | 11.06.2024 | Hajmi | 117 Kb. | | #262488 |
Bog'liq ахб хавфсизлиги маърузаИқтисодий ҳавфсизлик. Миллий иқтисодда ахборотларни яратиш, тарқатиш, қайта ишлаш ва фойдаланиш жараёни ҳамда воситаларини қамраб олган янги тармоқ вужудга келди. «Миллий ахборот ресурси» тушунчаси янги иқтисодий категория бўлиб хизмат қилмоқда. Давлатнинг ахборот ресурсларига келтирилаётган зарар бевосита унинг хавфсизлигига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Мамлакатимизда ахборотлашган жамиятни шакллантириш ва унинг асосида жаҳон ягона ахборот майдонига кириб бориш натижасида миллий иқтисодимизга турли хилдаги зарарлар келтириш хавфи пайдо бўлмоқда.
Мудофаа ҳавфсизлиги. Мудофаа хавфсизлиги ахборот хавфсизлигининг асосий объектларидан бўлиб, мамлакатнинг мудофаа таянчини ахборот таркиби ва ахборот ресурсларидан самарали фойдаланиш ташкил этади. Ҳозирги кунда барча замонавий ҳарбий техника ва воситалар компьютер тизимлари орқали бошқарилади. Шунинг учун ҳам уларни бошқариш тизимларига ахборот қуролларини қўллаш эҳтимоли катта.
Ижтимоий ҳавфсизлик. Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини миллий иқтисоднинг барча тармоқларида кенг қўлланиши инсон психологияси ва омманинг онгига «яширин» таъсир кўрсатиш воситаларининг самарадорлигини юксалтириб юборди.
Экологик ҳавфсизлик. Экологик ҳавфсизлик – глобал масштабдаги муаммодир. «Экологик тоза», энергия ва ресурс тежайдиган, чиқиндисиз технологияларга ўтиш каби жараёнларни самарали амалга оширишда ахборотни қайта ишлаш ҳисобига қайта қуриш негизларини илмий асосланган ҳолда йўлга қўйиш мумкин.
Ахборот хавфсизлиги деб, маълумотларни йўқотиш ва ўзгартиришга йўналтирилган табиий ёки сунъий хоссали тасодифий ва қасддан қилинадиган хатти-ҳаракатлардан ахборотнинг ҳимояланганлигига айтилади.
Илгариги ҳавф фақатгина конфиденциал (маҳфий) хабарлар ва ҳужжатларни ўғирлаш ёки нусҳа олишдан иборат бўлса, ҳозирги пайтдаги ҳавф эса компьютер маълумотлари тўплами, электрон маълумотлар, электрон массивлардан уларнинг эгасидан руҳсат сўрамасдан фойдаланишдир. Булардан ташқари, бу ҳаракатлардан моддий фойда олишга интилиш ҳам ривожланди.
Ахборотнинг ҳимояси деб, бошқариш ва ишлаб чиқариш фаолиятининг ахборот ҳавфсизлигини таъминловчи ва ташкилот ахборот заҳираларининг яхлитлилиги, ишончлилиги, фойдаланиш осонлиги ва маҳфийлигини таъминловчи қатъий регламентланган динамик технологик жараёнга айтилади.
Ахборотнинг эгасига, фойдаланувчисига ва бошқа шахсга зарар етказмоқчи бўлган ноҳуқуқий муомаладан ҳар қандай ҳужжатлаштирилган, яъни идентификация қилиш имконини берувчи реквизитлари қўйилган ҳолда моддий жисмда қайд этилган ахборот ҳимояланиши керак.
Ахборот хавфсизлиги нуқтаи назаридан ахборотни қуйидагича туркумлаш мумкин:
маҳфийлик — аниқ бир ахборотдан фақат тегишли шахслар доирасигина воқиф бўлиши ва фойдаланиши мумкинлиги, яъни фойдаланилиши қонуний ҳужжатларга мувофиқ чеклаб қўйилиб, ҳужжатлаштирилганлиги кафолати. Бу банднинг бузилиши ўғирлик ёки ахборотни ошкор қилиш, дейилади;
|
| |