Namangan Institute of Engineering and Technology
nammti.uz
10.25.2023
Pg.27
ЗАНЖИРЛИ УЗАТМА ЕТАКЛОВЧИ ТАРМОҒИ ТАРАНГЛИГИНИ ТАРКИБИЙ ТАРАНГЛАШ
РОЛИГИ БИКРЛИГИГА ТАЪСИРИ
А.Мамахонов, Э.Алиев, И.Хикматиллаев
Наманган муҳандислик-технология институти
Аннотация. Мақолада занжирли узатма салқи тармоғини таранглаш қурилмасининг
янги конструкцияси таклиф этилган. Тарангловчи қурилма таркибидаги қайишқоқ элемент
бикирлигини салқи тармоқ таранглигига таъсири ўрганилган.
Олинган аналитик
боғланишларга асосланган ҳолда қайишқоқ втулка бикирлигини салқилик қийматига
таъсирини ифодаловчи боғланиш графиклари олинган.
Калит сўзлар. Занжир, етакчи юлдузча, етакланувчи юлдузча, тарангловчи қурилма,
ролик, қайишқоқ втулка, бикирлик, қаров бурчаги, ишқаланиш коэффициенти.
Занжирли узатмаларда етакланувчи тармоқнинг эгилиши ҳисобига ейилишни кўпайиши
ва узатма ФИКни камайишига олиб келади. Шунинг учун занжирли узатмаларда таранглаш
қурилмалари қўлланилади.
Тавсия қилинган занжирли узатма етакловчи 1 ва етакланувчи 2 юлдузчалар, 3 занжир,
5 қайишқоқ втулкали 4 таранглаш ролигидан иборатдир. Ишлаш вақтида қайишқоқ втулка 5
деформацияланиб 3 занжирни тебранишидаги юкланишларни бир мунча текислайди. Ушбу
меъёрлаш даражаси асосан 5 қайишқоқ втулка қайишқоқлик коэффициентига боғлиқ бўлади.
Лекин 5 қайишқоқ втулканинг деформацияланишини ортиши, таянчларни ишдан чиқаришга,
ҳамда 3 занжир элементларини ва қайишқоқ
втулка орасидаги ишқаланишни кўпайтиради, бу эса узатма чидамлилигини камайишига
олиб
келади.
Ўрта
чизиқли
тезликлар
учун
(
10
v
м/с),
қайишқоқ
втулкани
деформацияланиши 2,0÷3,0 мм дан ошмаслиги тавсия этилади.