|
Namangan Institute of Engineering and Technology Pdf ko'rish
|
bet | 616/693 | Sana | 13.05.2024 | Hajmi | 15,56 Mb. | | #228860 |
Bog'liq ТўпламNamangan Institute of Engineering and Technology
nammti.uz
10.25.2023
Pg.567
таъсирини сезмай қолади. Бундан ташқари, ҳарорат ортиши билан рухсат этилган квант
ўрасида электронлар ва тешиклар энергия сатҳлари квантланиши билан боғлиқ заряд
ташувчилар Ландау сатхларининг кескин чўққилари ҳам аста секин силлиқланади. Бу
Т=40К, kT=3,5
10
-3
эВ,
𝑘𝑇 ≈ ℏ𝜔
𝑐
𝑐𝑣
бўлганда квант ўрасининг заряд ташувчилар дискрет
Ландау сатхларининг сезилмай қолишига олиб келади. 77К ҳароратда, GaAs/AlGaAs квант
ўрасининг рухсат этилган соҳасида дискрет Ландау сатҳлари деярли сезилмайди ва магнит
майдони бўлмаган ҳолдаги икки ўлчовли комбинацияланган ҳолатлар зичлиги билан бир
хил бўлади[2].
Бундан келиб чиқадики, квант ўрасининг ўтказувчан ва валент соҳаларида икки
ўлчовли комбинацияланган ҳолатлар зичлиги
𝑘𝑇 < ℏ𝜔
𝑐
𝑐𝑣
бўлганда кузатилади.
Ҳароратнинг
0.5𝑘𝑇~ℏ𝜔
𝑐
𝑐𝑣
даражасидан бошлаб квант ўрасининг рухсат этилган соҳаси
Ландау сатҳлари квантланиши билан боғлиқ бўлган икки ўлчовли комбинацияланган
ҳолатлар зичлиги кузатилмайди.
1-расм. B=9 Тл квантловчи магнит майдон таъсирида, ҳароратнинг GaAs/AlGaAs
(d=14 nm) квант ўрали, тўғрисоҳали гетероструктураларда икки ўлчовли
комбинацияланган ҳолатлар зичлигининг фотоннинг ютувчи энергиясига боғлиқлигига
таъсири[1]
Бу ҳолатда, ўлчашлар икки ўлчовли комбинацияланган ҳолатлар зичлигининг яхлит
спектрини беради.
𝜔
𝑐
𝑐𝑣
магнит майдонининг циклотрон частотаси ўзгариши квант ўрасида
заряд ташувчиларнинг дискрет Ландау сатҳлари орасидаги энергетик масофани
ўзгартиради. Ушбу квант чеклаш натижасида квант ўрасидаги заряд ташувчиларнинг икки
ўлчовли комбинацияланган ҳолатлар зичлиги Ван Хова сингулярлигини намойиш қилади. У
ерда, идеал чексиз ноль ўлчамли панжара (квант нуқта) бўлган ҳолда, комбинацияланган
ҳолатлар зичликлари энергиянинг аниқ қийматлари учун чексизликка интилади. Ушбу
расмдан кўриниб турибдики, квантловчи магнит майдони индукцияси ортиши билан, заряд
ташувчиларнинг дискрет Ландау сатҳлари чўққиларининг ўзгаришига эга бўламиз.
|
| |