Namangan Institute of Engineering and Technology
nammti.uz
10.25.2023
Pg.564
1.
К. Исманова. Амалий дарс машғулотларини инновацион усуллар ёрдамида
ташкил этиш. Таълим муаммолари журнали. 2-сон, 2012 й.
2.
К. Исманова, У.Исомаддинов, Ахборот технологияларини ўқитишда
инновацион
усулларни қўллашнинг педагогик самаралари. Маҳоратли педагог. Республика илмий-
методик нашр. ОАК. 2020 йил, май. 5-сон.
3.
Ismanova K., Isomaddinov U. M.. Ways to Increase the Participation
of Students In
Information Technology Classes. The Peerian Journal. Volume 16, March, 2023.
ЎҚУВ ЖАРАЁНИДА ИННОВАЦИОН УСУЛЛАРНИ ҚЎЛЛАШНИНГ ПЕДАГОГИК САМАРАЛАРИ
К.Д.Исманова, У.Пирназаров
Наманган муҳандислик-технология институти
Аннотация: ушбу мақолада таълим жараёнида қўллаш зарур деб ҳисобланган инновацион
технологиялардан дарс машғулотларида фойдаланиш натижасида ҳосил бўлган мулоҳазалар ва
тавсиялар келтирилади ҳамда бунга таъсир қилувчи омиллар таҳлил этилади.
Калит сўзлар: таълим, педагогик тизим, муаммоли вазият, креатив фикрлаш, инновация.
Ўқув - тарбия жараёнида педагогик технологияларнинг тўғри жорий этилиши ўқитувчининг бу
жараёнда асосий ташкилотчи ёки маслаҳатчи сифатида фаолият юритишига олиб келади. Бу
эса
ўқувчидан кўпроқ мустақилликни, ижодкорликни ва иродавий сифатларни талаб этади. Ҳар қандай
педагогик технологиянинг ўқув - тарбия жараёнида қўлланилиши шахсий характердан келиб чиққан
ҳолда, ўқувчини ким ўқитаётганлиги ва ўқитувчи кимни ўқитаётганига боғлиқдир. Педагогик технология
асосида ўтказилган машғулотлар ёшларнинг муҳим ҳаётий ютуқ ва муаммоларига ўз муносабатларини
билдиришларига интилишларини қондириб, уларни фикрлашга, ўз нуқтаи назарларини асослашга
имконият яратади.
Шунинг учун ҳам, таълим муассасаларининг ўқув-тарбиявий жараёнида замонавий ўқитиш
услублари
- интерфаол услублар, инновацион технологияларнинг ўрни ва аҳамияти беқиёсдир.
Педагогик технология ва уларнинг таълимда қўлланишига оид билимлар, тажриба ўқувчи (ёки
ўқувчи)ларни билимли ва етук малакага эга бўлишларини таъминлайди.
Ҳар
бир дарс, мавзу, ўқув предметининг ўзига хос технологияси бор. Ўқув жараёнидаги
педагогик технология – бу- аниқ кетма-кетликдаги яхлит жараён бўлиб, у ўқувчининг
эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда бир мақсадга йўналтирилган, олдиндан пухта
лойҳалаштирилган ва кафолатланган натижа беришига қаратилган педагогик жараёндир.
Педагогик мақсаднинг амалга ошиши ва кафолатланган натижага эришиш ўқитувчи ва ўқувчининг
ҳамкорликда фаолияти, улар қўйган мақсад, танлаган мазмун, услуб, шакл, воситага, яъни технологияга
боғлиқ. Ўқитувчи ва ўқувчининг мақсаддан натижага эришишида қандай
технологияни танлашлари
улар ихтиёрида, чунки ҳар иккала томоннинг асосий мақсади аниқ натижага эришишга қаратилгаи
бўлиб, бунда ўқувчиларнинг билим савияси, гуруҳ характери, шароитга қараб,
ишлатиладиган
технология танланади.
Янги материални баён этиш вақтида ўқувчиларга саволлар бериш ҳам анча яхши
натижалар беради. Бундай методик усул икки мақсадни кўзлайди. Биринчидан,
ўқитувчи ўқувчиларнинг жавоблари ҳарактерига қараб, уларнинг материални қандай
ўзлаштираётганлигини билиши, яъни маълум даражада «қайта алоқа»ни
амалга
ошириш имкониятига эга бўлади. Иккинчидан, ўқувчилар ўқитувчининг истаган пайтда