Namangan Institute of Engineering and Technology
nammti.uz
10.25.2023
Pg.562
ПЕДАГОГИК ДАСТУРИЙ ВОСИТАЛАР ЗАМОНАВИЙ ЭЛЕКТРОН ЎҚУВ РЕСУРСЛАРИ ЯРАТИШ
ВОСИТАСИ СИФАТИДА
К.Д. Исманова, У.Пирназаров
Наманган муҳандислик-технология институти
Аннотация: ушбу мақолада замонавий ахборот технологиялари,
хусусан компьютер
техникаси ва коммуникациялари, алоқа воситаларини таълим тизимига қўллаш таълим
самарадорлигини кескин оширишга сабаб бўлувчи омиллардан эканлиги таҳлил
этилади
ҳамда муаллифлик дастурига мисоллар келтирилади.
Калит сўзлар: педагогик дастурий воситалар, муаллифлик дастурлари,
педагогик
жараён, Focusky дастури.
Маълумки, замонавий ахборот технологиялари, компьютер техникаси ва
коммуникациялари,
алоқа
воситаларини
таълим
тизимига
қўллаш
таълим
самарадорлигини кескин оширишга сабаб бўлувчи омиллардан бири ҳисобланади.
Мамлакатимизда соғлом ва уйғун камол топган авлодни
тарбиялаш учун зарур
имкониятлар ҳамда шарт-шароитларни яратиш, ХХI асрни интеллектуал қадриятлар
устуворлик қиладиган аср эканлигини эътиборга олган ҳолда ёшларни ҳар томонлама
баркамол шахслар этиб шакллантириш борасида кенг кўламли чора-тадбирлар комплекси
амалга оширилмоқда. Ҳозирги вақтда ўқув материалларини яратишда ва намойиш этишда
бир қанча дастурий воситалардан, хусусан, педагогик дастурий воситалардан фойдаланиш
имконининг вужудга келиши ва ривожланиши эса ўқув жараёнида янгидан-янги ютуқларга
эришиш имкониятини ҳосил қилмоқда.
Педагогик дастурий воситалар – компьютер технологиялари ёрдамида ўқув
жараёнини қисман ёки тўлиқ автоматлаштириш учун мўлжалланган
дидактик восита
ҳисобланади. Улар таълим жараёнини самарадорлигини оширишнинг истиқболли
шаклларидан бири ҳисобланиб, замонавий технологияларнинг ўқитиш воситаси сифатида
ишлатилади. Педагогик дастурий воситалар таркибига: ўқув фани бўйича аниқ дидактик
мақсадларга эришишга йўналтирилган дастурий маҳсулот, дастурлар мажмуаси, техник ва
методик таъминот, қўшимча ёрдамчи воситалар киради.
Педагогик дастурий воситаларни яратиш технологиясини амалга ошириш мақсадида
уларнинг анъанавий воситалардан устунлигини тасдиқловчи қатор ижобий омиллар
мавжуд.
Мазкур омиллар дидактик, психологик, иқтисодий, физиологик гуруҳларга
ажратилади.
Педагогик дастурий воситаларни қуйидаги гуруҳларга бўламиз:
1.Электрон таълим ресурсларини яратувчи муаллифлик дастурлари (Authoringtools)-
Artculate, Lectora, Power Point, Ispring, Focusky, Wondershare, Course Builder;
2. Виртуал таълим жараёнини бошқарувчи тизимлар(Learning menejment Systems)-
Atutor, Moodle, Claroline, eFront, eStudy;
3. Виртуал университетни ташкил этувчи тизимлар(Content menejment Systems)-
Wordpress, uCoz, Joomla. Бу дастурларнинг барчаси бугунги кунда ахборотлар
технологиясини таълим жаранида қўллаш соҳасида кенг кўламда қўлланилмоқда. Шундай
дастурлардан бири Focusky муаллифлик дастури бўлиб, у ахборотларни замонавий усулда
тақдимот шаклида яратиш учун мўлжалланган энг қулай
дидактик воситалардан
ҳисобланади.