|
Namangan Institute of Engineering and Technology Pdf ko'rish
|
bet | 614/693 | Sana | 13.05.2024 | Hajmi | 15,56 Mb. | | #228860 |
Bog'liq ТўпламNamangan Institute of Engineering and Technology
nammti.uz
10.25.2023
Pg.565
сўраб қолишини билиб, уни анча диққат билан, атрофга чалғимай эшитадилар.
Материални баён этиш вақтида ўқитувчи ўқувчиларга саволлар бериб, улар баён
этилганларни қанчалик тушунганликларини аниқлашга ҳаракат қилиши лозим. Бунда
ўқитувчи ўқувчилардан ўзи айтганларини шунчаки такрорламай, балки очилган
қонуниятларни, хулосаларни англаб олиш ва амалда татбиқ этишга ҳаракат
қилишларини талаб этиши зарур. Бунда ўқувчиларни ўқитувчига саволлар беришга
одатлантириш керакки, бу ҳам ўқув материалининг муваффақиятли ўзлаштирилишига
ёрдам беради, дарсда ўқувчиларнинг фикрлаш қобилияти активлигини оширади.
Песталоццининг «Ўз вақтида берилмаган савол йўқотилган хазинадир» деган доно
сўзларини эсдан чиқармаслик керак. В. А. Сухомлинский ўқувчиларнинг ўқитувчига
берадиган саволлари улар фикри активлигининг намоён бўлиши, «билимларни
ундиришнинг» зарур элементи, деб ҳисоблаган эди. Агар ўқувчиларда ўқитувчига
саволлар бўлмаса, бу ҳол ўқитувчини сергаклантириши, уни ўқувчилар пассивлигига
сабаб нима? уларнинг қизиқмаслигими, тушунмаслигими ёки бошқа сабаблар борми,
деб ўйлашга мажбур қилиши лозим. Ўқувчиларни активлаштириш, уларда
ўрганилаётган масалаларга қизиқиш уйғотиши керак. Оқилона берилган савол учун
ўқувчини рағбатлантириш лозим.
Ўқувчиларнинг эътиборини юқори даражада тутиб туришга мантиқий саволлар деб
аталадиган, яъни ўқувчини ижодий фикрлашга ундовчи саволлар ёрдам беради. Бундай
методик усул баённи хилма-хил қилади, бундан ташқари, ўқувчиларни саволларга
жавоб қайтаришга тайёрлайди, бу эса ўқувчиларнинг дарсни диққат билан тинглашига
ижобий таъсир этади.
Ўқувчилар чарчаши оқибатида, кўпинча, уларнинг диққат эътибори ва активлиги
пасаяди, ўқув материалини баён этишда буни ҳисобга олиш зарур. Узоқ вақт эътиборни
жалб этиш кишини чарчатади, ўқувчи ўқитувчининг сўзларини диққат билан эшита
олмайди, чалғий бошлайди. Бу қонуниятни билмайдиган педагоглар чарчаган
ўқувчиларда эътибор «ҳосил қилишга» беҳуда уринадилар.
Таянч билимларни шакллантиришда қўлланадиган педагогик ҳамкорлик жараёни ўзига хос
хусусиятларга эга бўлиб, улар қуйидаги омиллар туфайли ўқув мақсадларига эришишни
осонлаштиради:
ўқувчининг дарс давомида бефарқ бўлмасликка, мустақил фикрлаш, ижод қилиш ва
изланишга мажбур этилиши;
ўқувчиларнинг ўқув жараёнида фанга бўлган қизиқишларини доимийлигини
таъминланиши;
ўқувчиларнинг фанга бўлган қизиқишларини мустақил равишда ҳар бир масалага ижодий
ёндашган ҳолда кучайтирилиши;
педагог ва ўқувчиларнинг ҳамкорликдаги фаолиятини доимий равишда ташкил этиш
имкониятларининг мавжудлиги.
Шундай қилиб, тўғри қўлланган ўқитиш усули юқорида келтирилган натижаларга
эриштириб, дарс самарадорлигини сезиларли ошишига олиб келади. Яна шуни алоҳида
таъкидлаш керакки, ўқувчиларни фаол ва мустақил ишлашга ўргата олсаккина, биз
ташаббускор инсонларни тарбиялай оламиз. Бу ўқитувчидан меҳнат ва тадбиркорликни
талаб этади. Токи, бугунги кунда ўқувчини чалғитувчи турли воситалар ва ахборот
манбалари мавжуд экан, ҳар бир фан ўқитувчиси ўз фанининг хусусиятидан келиб чиқиб,
|
| |