Namangan Institute of Engineering and Technology
nammti.uz
10.25.2023
Pg.568
Фойдаланилган адабиётлар
1.
A.V.Mikhailov, A.V.Trifonov, O.S.Sultanov, I.Yu.Yugova, I.V.Ignatiev. Quantum beats of
light and heavy-hole excitons in reflection spectra of GaAs/AlGaAs quantum well.
Semiconductors. 2022, Vol.56, No.7, pp. 672-676.
2.
U.I.Erkaboev, R.G.Rakhimov, N.A.Sayidov, J.I.Mirzaev.
Modeling the temperature
dependence of the density oscillation of energy states in two-dimensional electronic gases under
the
impact
of a longitudinal and transversal quantum magnetic field. Indian Journal of Physics. 2022.
https://doi.org/10.1007/s12648-022-02435-8
3.
Erkaboev, U.I., Rakhimov, R.G., Sayidov N.A.
Mathematical modeling
determination coefficient of magneto-optical absorption in semiconductors in presence of external
pressure and temperature // Modern Physics Letters B, 2021, 35(17), 2150293,
https://www.scopus.com/sourceid/29055
МАГНИТ МАЙДОНИ ТАЪСИРИДАГИ КВАНТ ЎРАЛИ ГЕТЕРОСТРУКТУРАЛАРДА
КОМБИНАЦИЯЛАНГАН ҲОЛАТЛАР ЗИЧЛИГИ ОСЦИЛЛЯЦИЯЛАРИ
У.И.Эркабоев, Н.А.Сайидов, С.И.Ғайратов
Наманган муҳандислик-технология институти
Аннотация: Ушбу ишда наноўлчамли тўғри соҳали гетероструктураларда квантловчи
магнит майдонининг комбинацияланган ҳолатлар зичлиги ҳароратига таъсири ўрганилган.
Квантловчи магнит майдонларида квант ўраларининг икки ўлчамли комбинацияланган
ҳолат зичлигининг ҳароратга боғлиқлигини ҳисоблаш учун янги математик модель ишлаб
чиқилган. Таклиф этилган модель наноўлчамли, тўғри соҳали, параболик қонунга
бўйсунувчи дисперсияли яримўтказгич-лардаги экспериментал натижаларни изоҳлайди.
Калит сўзлар: Ландау сатхлари,
электрон, ҳолатлар зичлиги, энергия, гетеро-ўтиш,
квант ўра, наноўлчам, магнит майдон.
Тўғридан-тўғри
рухсат
этилган
ўтишли
икки
ўлчовли
яримўтказгичларда
комбинацияланган ҳолатлар зичлигининг квантловчи магнит майдонига боғлиқлигини
ҳисоблаймиз. Квантловчи магнит майдонида, комбинацияланган ҳолатлар зичлиги
магнитооптик ўтишда энергиянинг сақланиш қонунига бўйсинувчи, квант ўрасининг
ўтказувчан соҳасида E
C
энергияли, валент соҳасида
E
C
энергияли барча ҳолатлар бўйича
интеграл орқали аниқланади.
Кучли магнит майдон таъсирида, квант ямали тўғрисоҳали
гетероструктуранинг таъқиқланган соҳаси чегараси яқинида соҳа структурасининг энг содда
моделини таҳлил қиламиз. Яъни, квант ўрасининг валент соҳаси заряд ташувчилар билан
тўла, ўтказувчан соҳа эса – бўш. Бу ерда, тегишли ҳолатларнинг тўлдириш функциялари f
V
=1,
f
C
=0 га тенг. Бундан ташқари, ушбу моделда шовқинланиш даражасининг параболик
дисперсия қонунли квант ўрасининг комбинацияланган ҳолат зичлигига боғлиқлигини
ҳисобга олмаслик мумкин. Магнит майдони индукцияси кўндаланг (OZ ўқига параллел) ва
XOY текислигига параллел йўналган бўлади. Бу кўндаланг
квант магнит майдони деб
аталади.